Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларига энг кўп хорижий инвестициялар киритилмоқда

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда асосий капиталга киритилган 591,1 трлн сўм инвестициянинг 71,4 фоизи хорижий инвестиция ва кредитлар ҳиссасига тўғри келди
Ўзбекистонда асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми 591,1 триллион сўмни ташкил этди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу маблағларнинг 71,4 фоизи хорижий инвестиция ва кредитлар ҳиссасига тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида хорижий молиялаштириш улуши энг юқори Наманган вилоятида қайд этилди — жами инвестицияларнинг 82,3 фоизи. Кейинги ўринларда Навоий вилояти (82,0 фоиз) ва Андижон вилояти (77,7 фоиз) жой олган. Хорижий инвестиция ва кредитлар улуши энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида кузатилиб, 61,0 фоизни ташкил этган.
Мутлақ кўрсаткичларда эса энг кўп хорижий молиялаштириш Тошкент шаҳрига (64,5 трлн сўм), Тошкент вилоятига (53,2 трлн сўм) ва Наманган вилоятига (50,3 трлн сўм) йўналтирилган. Энг кам хорижий инвестиция Сирдарё вилоятига тўғри келиб, 13,0 трлн сўмни ташкил этган.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0