https://sputniknews.uz/20260201/samarkand-ishlab-chiqarish-55410977.html
Самарқандда гўшт ва тухум кўп ишлаб чиқарилади, балиқ ва асал етишмайди
Самарқандда гўшт ва тухум кўп ишлаб чиқарилади, балиқ ва асал етишмайди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятида гўшт ва тухум ишлаб чиқариш аҳоли эҳтиёжидан анча юқори. Бироқ балиқ ва асал маҳсулотлари бўйича ҳали ҳам етишмовчилик сақланиб қолмоқда.
2026-02-01T10:37+0500
2026-02-01T10:37+0500
2026-02-01T10:37+0500
самарқанд вилояти
қишлоқ хўжалиги
озиқ-овқат
чорва
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/01/55410613_0:112:1280:832_1920x0_80_0_0_e40f42d9bd5407bb754aa76b4f36b442.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Самарқанд вилоятида гўшт ва тухум ишлаб чиқариш ҳажми аҳоли эҳтиёжидан анча юқори. Бу ҳақда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Одилхон Бақоев матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг сўзларига кўра, вилоятнинг гўштга бўлган йиллик эҳтиёжи 187 минг тоннани ташкил этади, ишлаб чиқариш эса 225 минг тоннага етган. Шу тариқа вилоят ўзини гўшт билан 124 фоиз таъминлаб, ортиқча ҳажмни мамлакатнинг бошқа ҳудудларига сотмоқда.Шу билан бирга, бошқа айрим маҳсулотлар бўйича тақчиллик сақланиб қолмоқда. Масалан, аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган йиллик эҳтиёжи қарийб 31 минг тоннани ташкил этса-да, ишлаб чиқариш ҳажми атиги 20 минг тонна ёки зарур эҳтиёжнинг 65 фоизига тенг.Одилхон Бақоев таъкидлаганидек, балиқ танқислиги қатор объектив ва субъектив сабаблар, жумладан, сув ресурсларининг чекланганлиги билан боғлиқ. Асаларичилик соҳасида ҳам етишмовчилик кузатилмоқда: вилоятнинг йилига 6,5 минг тонна асалга эҳтиёжи бор, амалда эса 3 минг тоннага яқин асал ишлаб чиқарилмоқда.
https://sputniknews.uz/20251201/uzbekistan-afghanistan-gosht-import-53853643.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/01/55410613_37:0:1174:853_1920x0_80_0_0_db9cb7d3dcb7c8a0ed14a9f0342702fe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд вилояти, гўшт ишлаб чиқариш, тухум ишлаб чиқариш, балиқ танқислиги, асал етишмовчилиги, ветеринария, чорвачилик, одилхон бақоев, озиқ-овқат таъминоти
самарқанд вилояти, гўшт ишлаб чиқариш, тухум ишлаб чиқариш, балиқ танқислиги, асал етишмовчилиги, ветеринария, чорвачилик, одилхон бақоев, озиқ-овқат таъминоти
Самарқандда гўшт ва тухум кўп ишлаб чиқарилади, балиқ ва асал етишмайди
Вилоят айрим озиқ-овқат турлари бўйича нафақат ички талабни қопламоқда, балки ортиқча ҳажмни бошқа ҳудудларга ҳам етказиб бермоқда.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Самарқанд вилоятида гўшт ва тухум ишлаб чиқариш ҳажми аҳоли эҳтиёжидан анча юқори. Бу ҳақда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Одилхон Бақоев матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, вилоятнинг гўштга бўлган йиллик эҳтиёжи 187 минг тоннани ташкил этади, ишлаб чиқариш эса 225 минг тоннага етган. Шу тариқа вилоят ўзини гўшт билан 124 фоиз таъминлаб, ортиқча ҳажмни мамлакатнинг бошқа ҳудудларига сотмоқда.
Худди шундай ҳолат тухум етиштириш соҳасида ҳам кузатилмоқда. Йиллик эҳтиёж 906 млн дона бўлгани ҳолда, вилоятда қарийб 1,5 млрд дона тухум ишлаб чиқарилмоқда. Бу ички талабни 162 фоизга қопламоқда.
Шу билан бирга, бошқа айрим маҳсулотлар бўйича тақчиллик сақланиб қолмоқда. Масалан, аҳолининг балиқ маҳсулотларига бўлган йиллик эҳтиёжи қарийб 31 минг тоннани ташкил этса-да, ишлаб чиқариш ҳажми атиги 20 минг тонна ёки зарур эҳтиёжнинг 65 фоизига тенг.
Одилхон Бақоев таъкидлаганидек, балиқ танқислиги қатор объектив ва субъектив сабаблар, жумладан, сув ресурсларининг чекланганлиги билан боғлиқ. Асаларичилик соҳасида ҳам етишмовчилик кузатилмоқда: вилоятнинг йилига 6,5 минг тонна асалга эҳтиёжи бор, амалда эса 3 минг тоннага яқин асал ишлаб чиқарилмоқда.