https://sputniknews.uz/20260201/amu-darya-uzbekistan-turkmenistan-kelishuv-55413750.html
Амударё суви: Ўзбекистон ва Туркманистон янги келишувларга эришди
Амударё суви: Ўзбекистон ва Туркманистон янги келишувларга эришди
Sputnik Ўзбекистон
Хивада бўлиб ўтган ўзбек–туркман комиссияси йиғилишида 2025–2026 йилларда Амударё сув ресурсларидан фойдаланиш, сув йўқотилишини камайтириш ва қўшма илмий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
2026-02-01T12:55+0500
2026-02-01T12:55+0500
2026-02-01T12:56+0500
ҳамкорлик
сув
шуҳрат ғаниев
комиссия
хива
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/01/55413581_0:165:1280:885_1920x0_80_0_0_6ea5afd7dcdb62cdf26162c5883960cd.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Хива шаҳрида сув хўжалиги масалалари бўйича ўзбек–туркман Ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сув хўжалиги матбуот хизмати хабар берди.Йиғилишда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Ш.Ғаниев ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг агросаноат комплекси масалалари бўйича ўринбосари Т.Атахаллиев бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.Томонлар 2024 йил 30 апрелда Туркманобод шаҳрида ўтган тўртинчи йиғилиш қарорлари ижросини муҳокама қилиб, амалга оширилган ишлардан қониқиш билдирди.Шунингдек, “Амударё” бўйлаб сув йўқотилишини камайтириш, тўсиқсиз сув ўтишини таъминлаш, қирғоқ мустаҳкамлаш ва ўзанни текислаш ишларини мувофиқлаштириш, сел-тошқин хавфини камайтириш чоралари муҳокама қилинди.Томонлар илмий ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, “Сувчилар мактаби” платформасида туркман мутахассисларининг иштирокини таъминлаш ва қўшма илмий-лойиҳа ишларини амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.Қўшма комиссиянинг олтинчи йиғилиши Туркманистонда ўтказилишига келишилди. Якунда тегишли баённома имзоланди.
https://sputniknews.uz/20260104/central-asia-suv-kamayish-54633921.html
хива
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/02/01/55413581_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_7b1d1ecc6d10bed48377d2a45ba1f9d6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, туркманистон, хива, амударё, сув ресурслари, сув хўжалиги, қўшма комиссия, ш. ғаниев, т. атахаллиев, сув йўқотилиши
ўзбекистон, туркманистон, хива, амударё, сув ресурслари, сув хўжалиги, қўшма комиссия, ш. ғаниев, т. атахаллиев, сув йўқотилиши
Амударё суви: Ўзбекистон ва Туркманистон янги келишувларга эришди
12:55 01.02.2026 (янгиланди: 12:56 01.02.2026) Томонлар Амударё бўйлаб сувдан самарали фойдаланиш, қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва илмий ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Хива шаҳрида сув хўжалиги масалалари бўйича ўзбек–туркман Ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг бешинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сув хўжалиги матбуот хизмати
хабар берди.
Йиғилишда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Ш.Ғаниев ва Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг агросаноат комплекси масалалари бўйича ўринбосари Т.Атахаллиев бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.
Томонлар 2024 йил 30 апрелда Туркманобод шаҳрида ўтган тўртинчи йиғилиш қарорлари ижросини муҳокама қилиб, амалга оширилган ишлардан қониқиш билдирди.
2025–2026 йиллар наввегетация даврида иқтисодиёт тармоқларини сув билан таъминлаш мақсадида “Амударё” сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилди. Жумладан, Туркманистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистон сув хўжалиги объектларини хатловдан ўтказиш учун қўшма ишчи гуруҳ ташкил этишга келишилди.
Шунингдек, “Амударё” бўйлаб сув йўқотилишини камайтириш, тўсиқсиз сув ўтишини таъминлаш, қирғоқ мустаҳкамлаш ва ўзанни текислаш ишларини мувофиқлаштириш, сел-тошқин хавфини камайтириш чоралари муҳокама қилинди.
Томонлар илмий ташкилотлар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш, “Сувчилар мактаби” платформасида туркман мутахассисларининг иштирокини таъминлаш ва қўшма илмий-лойиҳа ишларини амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.
Қўшма комиссиянинг олтинчи йиғилиши Туркманистонда ўтказилишига келишилди. Якунда тегишли баённома имзоланди.