"Эстампнинг қайтиши" — устоз ва шогирдлар мулоқоти
15:25 31.01.2026 (янгиланди: 15:29 31.01.2026)

© Sputnik / Бахром Хатамов
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Эстамп - бу рассом томонидан ёки унинг назорати остида олинган босма тасвирий санъат асари бўлиб, у ўзига хосликни сақлаб қолган ҳолда тасвирни қайта тиклаш имконини беради.
Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма номидаги Халқаро маданият карвонсаройида профессор Аслиддин Калонов ва унинг шогирдлари иштирокида “Эстампнинг қайтиши” номли графика кўргазмаси очилди.
Ушбу кўргазма замонавий ўзбек графика санъатида классик эстамп анъаналарининг қайта жонланаётганини намоён этди. Экспозициядан профессор Аслиддин Калонов ҳамда 17 нафар талабанинг офорт, линогравюра ва литография техникасида яратилган 50 га яқин ижодий ишлар ўрин олди.
Ушбу кўргазма замонавий ўзбек графика санъатида классик эстамп анъаналарининг қайта жонланаётганини намоён этди. Экспозициядан профессор Аслиддин Калонов ҳамда 17 нафар талабанинг офорт, линогравюра ва литография техникасида яратилган 50 га яқин ижодий ишлар ўрин олди.

"Эстампнинг қайтиши" графика кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов

"Эстампнинг қайтиши" графика кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов

"Эстампнинг қайтиши" графика кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов

"Эстампнинг қайтиши" графика кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Кўргазмада тақдим этилган асарлар мавзуларнинг ранг-баранглиги, техник етуклиги ва бадиий мушоҳаданинг чуқурлиги билан ажралиб туради. Ёш ижодкорлар устоз анъаналарини давом эттирган ҳолда, графика санъатига замонавий руҳ ва янгича қараш олиб киришган.

"Эстампнинг қайтиши" графика кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов

"Эстампнинг қайтиши" графика кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
"Эстамп — бу нафақат техника, балки тафаккур маданиятидир. Уни сақлаб қолиш ва ёшларга ўргатиш — асосий вазифамиз", — дейди профессор Аслиддин Калонов.

"Эстампнинг қайтиши" графика кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов

"Эстампнинг қайтиши" графика кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Профессор Аслиддин Калонов — Ўзбекистон тасвирий санъатида ўзига хос мактаб яратган санъаткор сифатида танилган. Унинг асарлари Ўзбекистон Давлат санъат музейи, Самарқанд ва Бухоро музейлари, шунингдек, Россия рассомлар уюшмасида сақланмоқда. 2019 йилда у “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

"Эстампнинг қайтиши" графика кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов

"Эстампнинг қайтиши" графика кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Кўргазмада Д. Абдуллаева, Х. Азимжонов, У. Истамтошев, У. Қувондиқова, К. Небогина, А. Овчинникова, М. Турабекова, К. Умарова, М. Алиева, М. Азимова, Ж. Журабеков, Х. Жураева, Н. Икромов, Р. Қодирова, С. Паттахова, М. Худойберганов каби ёш рассомларнинг ишлари намойиш этилмоқда.

"Эстампнинг қайтиши" графика кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов
Кўргазма жорий йилнинг 10 февраль кунига қадар давом этади.

"Эстампнинг қайтиши" графика кўргазмаси
© Sputnik / Бахром Хатамов