https://sputniknews.uz/20260130/ozbekiston-turkiya-hujjatlar-55358010.html
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди – рўйхат
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди – рўйхат
Sputnik Ўзбекистон
Анқарадаги учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ядро хавфсизлиги, миграция, ҳарбий тиббиёт ва халқаро транспорт йўлаклари каби стратегик соҳаларни қамраб олган қатор... 30.01.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-01-30T09:41+0500
2026-01-30T09:41+0500
2026-01-30T09:41+0500
сиёсат
ўзбекистон
туркия
шавкат мирзиёев
режеп таййип эрдоған
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1e/55357846_122:168:1280:819_1920x0_80_0_0_5f9e7bda83a5c264e5997add0b56b82c.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши якунлари бўйича Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Қўшма баёнот ҳамда Кенг қамровли стратегик шериклик доирасидаги ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Бундан ташқари, кўп қиррали шерикликнинг турли йўналишларини қамраб олувчи икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди. Хусусан:Маълум қилинишича, икки давлат Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида товарлар турини кенгайтириш, устувор иқтисодий тармоқларда саноат кооперациясини мустаҳкамлаш орқали 5 миллиард долларга етказишга келишиб олган.
https://sputniknews.uz/20260129/mirziyoev-tashrif-turkey-55354318.html
ўзбекистон
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1e/55357846_131:0:1268:853_1920x0_80_0_0_2a59b9230116955e7eb955cd511d989c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, туркия, шавкат мирзиёев, режеп таййип эрдоған
сиёсат, ўзбекистон, туркия, шавкат мирзиёев, режеп таййип эрдоған
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди – рўйхат
Анқарадаги учрашувда Ўзбекистон ва Туркия ядро хавфсизлиги, миграция, ҳарбий тиббиёт ва халқаро транспорт йўлаклари каби стратегик соҳаларни қамраб олган қатор муҳим ҳужжатларни имзолади.
ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши якунлари бўйича Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Қўшма баёнот ҳамда Кенг қамровли стратегик шериклик доирасидаги ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Бундан ташқари, кўп қиррали шерикликнинг турли йўналишларини қамраб олувчи икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланди. Хусусан:
соғлиқни сақлаш, таълим ва ҳарбий тиббиёт соҳаларидаги ҳамкорлик тўғрисида;
иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик тўғрисида;
кончилик саноатида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида;
халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисида;
махсус иқтисодий зоналар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
ядро хавфсизлиги, жисман ҳимоя қилиш, кафолатлар ва радиацион ҳимоя соҳасидаги ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви тўғрисида;
миграцияга кўмаклашиш ва фуқароларни ўз мамлакатига қайтариш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида;
Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Туркия Дин ишлари бошқармаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимлар;
Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
Ўзбекистон Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ва Туркия Олий таълим кенгаши ўртасида баённома;
Маданият соҳасида 2026-2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси.
Маълум қилинишича, икки давлат Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида товарлар турини кенгайтириш, устувор иқтисодий тармоқларда саноат кооперациясини мустаҳкамлаш орқали 5 миллиард долларга етказишга келишиб олган.