Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари қарийб 19 млрд долларга етди

Oбуна бўлиш
Пул ўтказмалари ҳажми ошишига рублнинг кўтарилиши таъсир кўрсатган.
2025 йилда хориждан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 18,9 млрд долларни ташкил этди.
Марказий банк маълумотларига кўра, бу 2024 йилдаги кўрсаткичдан (14,8 млрд доллар) 27,2 фоизга кўп.
Банк ўтказмалар ҳажмининг ошиши асосан ташқи омиллар билан боғлиқлигини таъкидлади. Хусусан, асосий ҳамкор давлатлар валюталарининг мустаҳкамланиши, жумладан, Россия рубли курсининг кўтарилиши, меҳнат мигрантлари оқимининг бошқа давлатларга кўпайиши бунга замин яратди.
Янгиликлар лентаси
0