Бакалавр ва магистр бекор қилинади — Россия олий таълими меҳнат бозорига мослаштирилмоқда

© РИА Новости / Алексей МальгавкоТалаба, архив сурат
Талаба, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2026
Oбуна бўлиш
Янги тизимда 4–6 йиллик таянч ва 1–3 йиллик ихтисослаштирилган босқич жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 29 янв — Sputnik. 1 сентябрдан Россия олий ўқув юртлари бакалавриат ва магистратура ўрнини босадиган янги олий таълим моделига ўтади. Бу ҳақда Давлат думасининг фан ва олий таълим қўмитаси раиси ўринбосари Ксения Горячева РИА Новостига маълум қилди.
"Бакалавр — магистр" формуласи ўрнига: мутахассисликка қараб тўрт йилдан олти йилгача бўлган таянч олий таълим ва бир йилдан уч йилгача бўлган ихтисослаштирилган олий таълим, яъни янгиланган магистратура шакли жорий этилади", — деди у.
Янги тизимга кўра, таянч дастур битирувчилари кейинги босқичда ўқишга бюджет ўринлари учун танловда иштирок этиши мумкин бўлади, аспирантура эса алоҳида таълим босқичига айланади.
Мазкур ўзгаришлар Болонья тизимини алмаштириш бўйича 2022 йилдан бошланган муҳокамалар натижаси бўлиб, аввал олтита университетда тажриба сифатида синовдан ўтказилган. Энди ушбу тажриба кенг жорий этилмоқда.
Горячеванинг таъкидлашича, меҳнат бозори тез ўзгармоқда, ОТМ дастурлари эса ҳар доим ҳам бу талабларга улгурмаяпти. Шу сабаб битирувчиларнинг кўникмалари иш берувчилар эҳтиёжига тўлиқ мос келмаслиги мумкин.
Янги модель университетларга фундаменталликни сақлаган ҳолда ўқув дастурларини реал талабларга мослаштириш имконини беради. Айни пайтда ўқиётган талабалар эса ўз йўналишлари бўйича ўқишни давом эттирадилар.
Шунингдек, қўшимча касб-ҳунар таълими янги тизимнинг муҳим қисмига айланади, бироқ у университет таълимининг ўрнини босмайди. Ислоҳотдан мақсад эса таълимни амалда ишлайдиган тизимга айлантиришдир.
Россия таълими: Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская матбуот анжумани  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2025
Матбуот маркази
Россия олийгоҳларида таълим олишга қизиқиш нега ортиб бормоқда – видео
Янгиликлар лентаси
0