https://sputniknews.uz/20260128/xojaev-belarus-hamkasb-uchrashuv-55330427.html
Ходжаев беларуслик ҳамкасби билан учрашди — улар нималарни муҳокама қилди
Ходжаев беларуслик ҳамкасби билан учрашди — улар нималарни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида товар айирбошлаш 30 фоиздан ортиқ ўсди. Томонлар саноат, қишлоқ хўжалиги ва фармацевтика лойиҳаларини муҳокама қилди.
2026-01-28T15:23+0500
2026-01-28T15:23+0500
2026-01-28T15:31+0500
беларусь
иқтисод
савдо
ҳамкорлик
ўзбекистон
жамшид ходжаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1c/55330233_0:0:866:487_1920x0_80_0_0_60cd4c61bff35f80d750b0ba3573f3db.png
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Беларусь бош вазири ўринбосари Юрий Шулейко билан учрашди.Беларусь делегацияси таркибига саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат идоралари, “Беллесбумпром” концерни ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари кирди.Томонлар саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, ёғочни қайта ишлаш ва фармацевтика соҳаларидаги лойиҳаларни муҳокама қилди. Қайд этилишича, 2025 йилнинг 11 ойи якунларига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 30 фоиздан ортиқ ўсган.Ташриф доирасида Юрий Шулейко қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан ҳам учрашди.Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни устувор йўналишларда янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.
https://sputniknews.uz/20251106/belarus-uzbekistan-madaniyat-kunlar-53262678.html
беларусь
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1c/55330233_80:0:729:487_1920x0_80_0_0_3fd620e15528bfc6999336656fd1fd59.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамшид хўжаев, юрий шулейко, ўзбекистон беларусь савдоси, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, беллесбумпром, иннопром, ҳудудлар форуми
жамшид хўжаев, юрий шулейко, ўзбекистон беларусь савдоси, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, беллесбумпром, иннопром, ҳудудлар форуми
Ходжаев беларуслик ҳамкасби билан учрашди — улар нималарни муҳокама қилди
15:23 28.01.2026 (янгиланди: 15:31 28.01.2026) Икки мамлакат бош вазирлари ўринбосарлари учрашувида Ўзбекистон–Беларусь савдо ҳажми 30 фоиздан ортиқ ошгани қайд этилди. Саноат ва қишлоқ хўжалиги лойиҳалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Беларусь бош вазири ўринбосари Юрий Шулейко билан
учрашди.
Беларусь делегацияси таркибига саноат, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат идоралари, “Беллесбумпром” концерни ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари кирди.
Томонлар саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги, ёғочни қайта ишлаш ва фармацевтика соҳаларидаги лойиҳаларни муҳокама қилди. Қайд этилишича, 2025 йилнинг 11 ойи якунларига кўра ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 30 фоиздан ортиқ ўсган.
Учрашувда жорий йилга мўлжалланган қўшма ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, ишбилармонлар кенгаши, Ҳудудлар форуми ва “Иннопром” кўргазмаларида иштирок масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Ташриф доирасида Юрий Шулейко қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан ҳам учрашди.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни устувор йўналишларда янада чуқурлаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.