Ўзбекистон ЯИМ сўнгги 5 йилда қандай ўзгарди — инфографика

Oбуна бўлиш
2025 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 1 849,7 триллион сўмни ташкил этди. 2021 йилда бу кўрсаткич 861,2 триллион сўм бўлган ва сўнгги беш йилда қарийб икки баробарга ошган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–декабрь ойларида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти жорий нархларда 1 849,7 триллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,7 фоизга ўсган.
Ушбу даврда ЯИМ таркибида айрим тармоқлар улушида ўзгариш кузатилди. Хизматлар соҳасининг улуши 48,2 фоиздан 48,6 фоизга, саноатники 26,1 фоиздан 26,8 фоизга, қурилишники эса 7,2 фоиздан 7,3 фоизга ошди.
Шу билан бирга, қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг улуши 18,5 фоиздан 17,3 фоизга камайди.
ЯИМнинг сўнгги 5 йилдаги ўзгариши ҳақида — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0