Ўзбекистондан қурилиш материаллари энг кўп экспорт қилинаётган топ-5 давлат

Oбуна бўлиш
2025 йил якунларига кўра, қурилиш материаллари соҳасида ишлаб чиқариш ва ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажми сезиларли ошди.
“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси маълумотига кўра, 2025 йилда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажми 52,6 триллион сўмга етди, экспорт эса 1,2 миллиард долларни ташкил этди.
Жумладан, 21,5 миллион тонна цемент, 40 миллион кв.м қурилиш ойнаси, 47 миллион кв.м керамик плитка, 110 миллион кв.м гипсокартон, 336 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмалари ва 830 минг дона санитар-техник буюмлар ишлаб чиқарилди.
2025 йилда соҳа бўйича экспорт режаси тўлиқ бажарилди.
Давлатлар кесимида экспорт:
Россияга — 251 млн долларлик металл буюмлар, керамика, мармар ва гранит буюмлар, ПВХ профил, труба ва фитинглар;
Қозоғистонга — 207 млн долларлик металл буюмлар, ПВХ профил, труба ва фитинглар, керамика, қуруқ қурилиш аралашмалари, гипсокартон, портландцемент, тош буюмлар;
Қирғизистонга — 180 млн долларлик ПВХ профил, труба ва фитинглар, цемент, қуруқ қурилиш аралашмалари, гипсокартон, алюмин профил ва композит материаллар, металл буюмлар;
Тожикистонга — 127 млн долларлик металл буюмлар, ПВХ ва пластмасса буюмлар, керамика, ДСП, МДФ, бошқа плиталар, цемент ва боғловчи маҳсулотлар, ойна маҳсулотлари;
Афғонистонга — 32 млн долларлик цемент, гулқоғоз ва қоғоз маҳсулотлари, ПВХ профил, труба ва фитинглар, гипсокартон экспорт қилинди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0