https://sputniknews.uz/20260127/profilaktika-inspektor-tergov-choralar-55312481.html
Президент профилактика инспекторлари ва тергов тизими бўйича чораларни маълум қилди
Президент профилактика инспекторлари ва тергов тизими бўйича чораларни маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Профилактика инспекторлари учун устамалар, уй-жой имтиёзлари ва ҳуқуқ-тартибот тизимини янгилаш бўйича чоралар эълон қилинди.
2026-01-27T18:10+0500
2026-01-27T18:10+0500
2026-01-27T18:13+0500
шавкат мирзиёев
иив
тергов
имтиёз
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1b/55311999_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_60c38c56f8ccf9497c39e5122c210b63.jpg
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда кадрлар қўнимсизлигини камайтириш ва профилактика инспекторларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўзда тутилган чора-тадбирларга тўхталди.Шу боис 1 июлдан пойтахтдаги профилактика ходимларига кўп йиллик стажи учун 5 миллион сўмгача ойлик устама берилади. 1 февралдан юридик олийгоҳда ўқиган давр стажга қўшилади. Вилоятдан келган ходимлар учун уй ижараси тўлови 3,1 миллион сўмгача оширилади ва ходимлар учун қурилаётган уйларнинг 30 фоизи профилактика инспекторларига ажратилади.Ҳуқуқ-тартибот тизимида патруль, йўл-патруль, профилактика ва қўриқлаш хизматларини ягона тизим сифатида ишлатиш бўйича фармон лойиҳаси киритилади. Бу бўлинмалар учун хизмат, муомала маданияти ва тезкорлик бўйича ягона стандартлар жорий этилади.Мутасаддиларга тергов органлари штатини қайта кўриб чиқиш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш топширилди.Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини “ҳуқуқий аудит”дан ўтказиш тизими жорий этилади. “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, адлия органларининг роли ва ваколатлари аниқ белгиланади.
https://sputniknews.uz/20251105/prokuratura-tergov-raqamlashtirish-53245408.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1b/55311999_79:0:1216:853_1920x0_80_0_0_521ec91d858360cc12019a95fb617895.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, профилактика инспектори, ички ишлар, патрул, тергов, имтиёз, кадрлар, президент йиғилиши
ўзбекистон, профилактика инспектори, ички ишлар, патрул, тергов, имтиёз, кадрлар, президент йиғилиши
Президент профилактика инспекторлари ва тергов тизими бўйича чораларни маълум қилди
18:10 27.01.2026 (янгиланди: 18:13 27.01.2026) Президент йиғилишда профилактика инспекторларини қўллаб-қувватлаш, кадрлар қўнимсизлигини камайтириш ва ҳуқуқ-тартибот тизимини янги тартибга ўтказиш бўйича чораларини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 27 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда кадрлар қўнимсизлигини камайтириш ва профилактика инспекторларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўзда тутилган чора-тадбирларга
тўхталди.
Давлат раҳбари суҳбатлар давомида уларнинг моддий ва ижтимоий муаммолари тўпланиб қолгани маълум бўлганлигини айтиб ўтди.
Шу боис 1 июлдан пойтахтдаги профилактика ходимларига кўп йиллик стажи учун 5 миллион сўмгача ойлик устама берилади. 1 февралдан юридик олийгоҳда ўқиган давр стажга қўшилади. Вилоятдан келган ходимлар учун уй ижараси тўлови 3,1 миллион сўмгача оширилади ва ходимлар учун қурилаётган уйларнинг 30 фоизи профилактика инспекторларига ажратилади.
Ҳуқуқ-тартибот тизимида патруль, йўл-патруль, профилактика ва қўриқлаш хизматларини ягона тизим сифатида ишлатиш бўйича фармон лойиҳаси киритилади. Бу бўлинмалар учун хизмат, муомала маданияти ва тезкорлик бўйича ягона стандартлар жорий этилади.
Тергов сифатини ошириш мақсадида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида кадр тайёрланмоқда. Бироқ пойтахтда 100 та терговчи лавозими вакант экани танқид қилинди. Терговчилар ҳудудий раҳбарлардан мустақил ишлаши кераклиги қайд этилди.
Мутасаддиларга тергов органлари штатини қайта кўриб чиқиш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш топширилди.
Шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари фаолиятини “ҳуқуқий аудит”дан ўтказиш тизими жорий этилади. “Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, адлия органларининг роли ва ваколатлари аниқ белгиланади.