Ўзбекистонда ойлик иш ҳақи энг кўп қайси соҳаларда ошган - инфографика

Oбуна бўлиш
Миллий статистика қўмитаси эълон қилган ҳисоботга кўра, 2025 йил якунлари бўйича мамлакатда иш ҳақи ўсиши сақланиб қолган ва қатор соҳаларда сезиларли ошиш кузатилган.
2025 йил январь–декабрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 6,4 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,9 фоизга ошган.
Бу маълумотлар Миллий статистика қўмитасининг иқтисодий фаолият турлари кесимида ўртача ойлик номинал иш ҳақи бўйича 2025 йил натижаларини 2024 йилнинг мос даври билан таққослаган ҳисоботида келтирилган.
Шу даврда энг катта ўсиш санъат, кўнгилочар ва дам олиш соҳасида кузатилиб, 26,4 фоизни ташкил этган. Энг паст ўсиш эса яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида қайд этилган бўлиб, 10,8 фоизни ташкил этган.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0