Ноқонуний орттирилган бойлик: Қозоғистонда Активларни қайтариш хизмати тузилади

© Sputnik / Болат ШайхиновГенеральная прокуратура Казахстана
Генеральная прокуратура Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.01.2026
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда Бош прокуратура ҳузурида ноқонуний, жумладан хорижга олиб чиқилган активларни қайтариш билан шуғулланадиган янги хизмат тузилмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Қозоғистонда Бош прокуратура ҳузурида ноқонуний орттирилган активларни аниқлаш ва давлатга қайтариш билан шуғулланадиган Активларни қайтариш хизмати ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.
Ҳужжатга кўра, янги тузилма Бош прокуратуранинг таркибий бўлинмаси бўлиб, мониторинг, таҳлил ва текшириш бошқармаларидан иборат бўлади.
Хизматнинг асосий вазифалари ноқонуний олинган, шу жумладан хорижга олиб чиқиб кетилган активларни давлатга қайтариш чораларини кўриш ҳамда бу йўналишда халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.
Маълумот учун, 2023 йил 5 октябрда Бош прокуратура ҳузурида Активларни қайтариш қўмитаси ташкил этилган. 2025 йил сентябрда унинг номи "Ноқонуний активларни қайтариш қўмитаси" деб ўзгартирилган, декабрь охирида эса у Инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси сифатида қайта ташкил этилган.
Гульнара Каримова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.07.2025
Каримова иши бўйича суд қарорлари далилларга асосланган — Ўзбекистоннинг БМТга жавоби
Янгиликлар лентаси
0