Ўзбекистонлик болаларга Россия инновацион эндопротезлари ўрнатилди

Oбуна бўлиш
Илгари бундай эндопротезлар дунёнинг фақат икки мамлакатида - Британия ва Германияда ишлаб чиқариларди.
Ҳозир уларни россиялик мутахассислар - Самара давлат тиббиёт университети ходимлари ишлаб чиқармоқда.

Яқинда Республикаси Болалар онкологияси, гематологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт марказида кенгайтириладиган эндопротез ўрнатилган иккинчи халқаро жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
13 ёшли Сабинага бир неча йил олдин ўнг сон суягининг дистал қисмида остеосаркома ташхиси қўйилган ва у кенг қамровли даволанишдан ўтаган. Энди унга узунлиги мослашадиган ва у билан бирга “ўсадиган” эндопротез ўрнатилди. Энг муҳими, бу жараёнларнинг барчаси мутлақо оғриқсиз кечади.
“Беморга магнит механизмли махсус тизза бўғими эндопротези тайёрланди. Ушбу магнит механизм такрорий жарроҳлик аралашувларни олдини олиш имконини беради, чунки ҳар сафар узайтириш учун наркоз, анестезиологик ёндашув ва беморнинг шифохонада ётиши талаб этиларди”,– дея изоҳ берди Александр Савкин.
Ушбу жарроҳликни Ўзбекистон болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислар жамоаси мустақил равишда ўтказди.

Жарроҳлик марказ директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Жамила Полатова раҳбарлигида, 2-жарроҳлик бўлими мудири Александр Савкин бошчилигида ва онколог шифокор Ойбек Абдусатторов иштирокида амалга оширилди.
2025 йил апрель ойида ўтказилган Самарада ишлаб чиқарилган эндопротезни ўрнатиш бўйича биринчи халқаро жарроҳлик амалиётида Самара Давлат Тиббиёт Университети Бионика ва шахсийлаштирилган тиббиёт илмий-тадқиқот институти директори Андрей Николаенко иштирок этди.
Янгиликлар лентаси
0