https://sputniknews.uz/20260124/germaniya-aqsh-raketalarini-joylashtirishdan-voz-kechishi-kerak-55240016.html
АҚШнинг "беғараз ҳимоячилиги" мутлақ эртак экан - германиялик сиёсатчи
АҚШнинг "беғараз ҳимоячилиги" мутлақ эртак экан - германиялик сиёсатчи
Sputnik Ўзбекистон
Германия ва Европа Қўшма Штатларга бўйсуниш сиёсатидан воз кечиши керак. 24.01.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-01-24T16:31+0500
2026-01-24T16:31+0500
2026-01-24T16:41+0500
германия
ақш
россия
минтақалараро баллистик ракета
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0b/23894406_0:171:3035:1878_1920x0_80_0_0_cd304e4098c3858258a2c08130f3bdba.jpg
ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Европа ўз ҳудудларида Америка ўрта масофали ракеталарини жойлаштиришга йўл қўймасликлари керак, деди Германиянинг Ақл ва Адолат Иттифоқи (BSW) партияси раҳбари Сара Вагенкнехт.АҚШ расмийларининг "империяга хос маниакал уринишлари” уларнинг "қадриятларга асосланган тартиби" ва АҚШнинг “беғараз ҳимоячи-давлат” эканлиги ҳақидаги тушунчалар — мутлақ эртак эканини фош қилди, - деди сиёсатчи.Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июль ойида АҚШнинг олдинги маъмурияти ва Германия ҳукумати 2026 йилдан бошлаб Германияда Америка юқори аниқликдаги ракета тизимларини жойлаштириш режаларини эълон қилишди. Бу тизимлар Европада мавжуда ракеталардан сезиларли устун бўлиб, СМ-6 ва “Томаҳавк” ракеталари, шунингдек, гипертовушли қуроллар киради.Россия президенти Владимир Путин агар АҚШ Германияда қурол жойлаштирса, Россия ўзини ўрта ва қисқа масофали зарба бериш тизимларини жойлаштиришга қўйилган мораторийдан озод деб ҳисоблашини айтган эди. Декабрь ойида Беларус президенти Александр Лукашенко Путиндан Беларус ҳудудида “Орешник” ўрта масофали ракета тизимини ўз ичига олган энг сўнгги рус қуролларини жойлаштиришни сўради. Россия раҳбари 2025 йилнинг иккинчи ярмида республикада “Орешник”ни жойлаштириш мумкин деб ҳисоблаганини айтди. Беларус Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари Сергей Лагодюк бу қарор АҚШ ва Германиянинг Европада ўрта масофали ракеталарни жойлаштириш бўйича ҳаракатларига жавобан қабул қилинганини айтди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/0b/23894406_153:0:2882:2047_1920x0_80_0_0_119c8950c254fecc871920b99f52bd0c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
германия, ақш, россия, минтақалараро баллистик ракета, нато
германия, ақш, россия, минтақалараро баллистик ракета, нато
АҚШнинг "беғараз ҳимоячилиги" мутлақ эртак экан - германиялик сиёсатчи
16:31 24.01.2026 (янгиланди: 16:41 24.01.2026) Германия ва Европа Қўшма Штатларга бўйсуниш сиёсатидан воз кечиши керак.
ТОШКЕНТ, 24 янв – Sputnik. Европа ўз ҳудудларида Америка ўрта масофали ракеталарини жойлаштиришга йўл қўймасликлари керак, деди Германиянинг Ақл ва Адолат Иттифоқи (BSW) партияси раҳбари Сара Вагенкнехт.
АҚШ расмийларининг "империяга хос маниакал уринишлари” уларнинг "қадриятларга асосланган тартиби" ва АҚШнинг “беғараз ҳимоячи-давлат” эканлиги ҳақидаги тушунчалар — мутлақ эртак эканини фош қилди, - деди сиёсатчи.
“Германия ва Европа ниҳоят Америка сиёсатига бўйсунишдан халос бўлишлари керак! Аввало, бу йил режалаштирилган Америка ўрта масофали ракеталарини жойлаштиришни бекор қилиш керак, бу Германия учун уруш хавфини сезиларли даражада оширади", - деб ёзди у ўзининг ижтимоий тармоғида.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил июль ойида АҚШнинг олдинги маъмурияти ва Германия ҳукумати 2026 йилдан бошлаб Германияда Америка юқори аниқликдаги ракета тизимларини жойлаштириш режаларини эълон қилишди. Бу тизимлар Европада мавжуда ракеталардан сезиларли устун бўлиб, СМ-6 ва “Томаҳавк” ракеталари, шунингдек, гипертовушли қуроллар киради.
Россия президенти Владимир Путин агар АҚШ Германияда қурол жойлаштирса, Россия ўзини ўрта ва қисқа масофали зарба бериш тизимларини жойлаштиришга қўйилган мораторийдан озод деб ҳисоблашини айтган эди. Декабрь ойида Беларус президенти Александр Лукашенко Путиндан Беларус ҳудудида “Орешник” ўрта масофали ракета тизимини ўз ичига олган энг сўнгги рус қуролларини жойлаштиришни сўради. Россия раҳбари 2025 йилнинг иккинчи ярмида республикада “Орешник”ни жойлаштириш мумкин деб ҳисоблаганини айтди. Беларус Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг ўринбосари Сергей Лагодюк бу қарор АҚШ ва Германиянинг Европада ўрта масофали ракеталарни жойлаштириш бўйича ҳаракатларига жавобан қабул қилинганини айтди.