Ўзбекистонда ЯИМ 2025 йилда қанчага ўсди — инфографика

Oбуна бўлиш
Миллий статистика қўмитасининг маълумотлари мамлакат иқтисодиётида 2025 йил давомида барқарор ўсиш сақланганини кўрсатмоқда.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўтган йилга нисбатан 7,7 фоизга ўсган.
Шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатида қуйидаги асосий ўзгаришлар қайд этилган:
инфляция 7,3 фоизни ташкил этди;
саноат ишлаб чиқариш ҳажми — 6,8 фоизга ўсган;
қурилиш ишлари ҳажми — 14,2 фоизга ўсган;
ташқи савдо айланмаси ҳажми — 20,7 фоизга ўсган;
экспорт ҳажми — 24 фоизга ўсган;
импорт ҳажми — 18,5 фоизга ўсган;
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 4,4 фоизга ўсган;
аҳолининг реал умумий даромадлари — 9,2 фоизга ўсган.
Янгиликлар лентаси
0