Ўзбекистонда бензин ва дизель ишлаб чиқариш динамикаси - инфографика

Oбуна бўлиш
2025 йилда ёқилғи ишлаб чиқариш таркибида ўзгаришлар қайд этилди. Бензин ҳажми қисқарган бўлса, дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ўсишни кўрсатди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–декабрь ойларида Ўзбекистонда автомобиль бензини ишлаб чиқариш 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 фоизга камайган. Хусусан, ушбу маҳсулот ҳажми 1, 287 миллион тоннадан 1,2 миллион тонна даражасига тушган.
Шу билан бирга, дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми ошган. Ўтган йил мамлакатда 1 158 минг тонна дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилган бўлиб, бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 18,6 фоизга кўп. Ўшанда мазкур кўрсаткич 976,3 минг тоннани ташкил этган эди.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0