https://sputniknews.uz/20260121/samarkand-xojaliklar-onlayn-royxat-55115849.html
Самарқанд вилоятида уй хўжаликларининг қарийб ярми онлайн рўйхатдан ўтди
Самарқанд вилоятида уй хўжаликларининг қарийб ярми онлайн рўйхатдан ўтди
Sputnik Ўзбекистон
Самарқанд вилоятида аҳолини рўйхатга олишнинг олти кунида уй хўжаликларининг 46,6 фоизи census.stat.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтди. Қўшработ тумани энг фаол ҳудуд бўлди.
2026-01-21T16:37+0500
2026-01-21T16:37+0500
2026-01-21T16:37+0500
жамият
ўзбекистон
самарқанд вилояти
аҳолини рўйхатга олиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/1c/50886020_126:462:2945:2048_1920x0_80_0_0_a5abc162a11587ef3c113219d93005b0.jpg
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Самарқанд вилоятида уй хўжаликларининг қарийб ярми аҳолини онлайн рўйхатга олишдан ўтди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига вилоят статистика бошқармаси мутахассиси Фирдавс Шукуров маълум қилди.Маълум қилинишича, аҳолини рўйхатга олишнинг олти куни давомида Самарқанд вилоятида уй хўжаликларининг 46,6 фоизи census.stat.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтказилган.Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларида эса онлайн рўйхатдан ўтиш суръатлари нисбатан паст бўлиб, мос равишда 33,9 ва 38,4 фоиз даражасида қайд этилган.15 январь куни Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланди. У 45 кун давом этади. Дастлабки икки ҳафта — 31 январгача хоҳловчилар анкетани онлайн тарзда мустақил тўлдиришлари мумкин. 1−3 февраль кунлари интернет орқали рўйхатдан ўтган респондентлар рўйхати ва уларнинг уй манзиллари шакллантирилади. 4 февралдан 28 февралгача рўйхатга олувчилар уйма-уй юриб, планшетлардан фойдаланган ҳолда респондентларнинг сўзларидан варақаларни тўлдиришади.
https://sputniknews.uz/20260117/aholini-royxatga-olishda-eng-kop-berilayotgan-savollarga-javoblar-berildi-54866043.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/07/1c/50886020_236:102:2830:2048_1920x0_80_0_0_551a4557d822e5ffbe9d4a99ee58a765.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
самарқанд вилояти, аҳолини рўйхатга олиш, онлайн рўйхат, census.stat.uz, уй хўжаликлари, қўшработ тумани, тойлоқ, пастдарғом, самарқанд шаҳри, каттақўрғон, статистика
самарқанд вилояти, аҳолини рўйхатга олиш, онлайн рўйхат, census.stat.uz, уй хўжаликлари, қўшработ тумани, тойлоқ, пастдарғом, самарқанд шаҳри, каттақўрғон, статистика
Самарқанд вилоятида уй хўжаликларининг қарийб ярми онлайн рўйхатдан ўтди
Самарқанд вилоятида аҳолини рўйхатга олиш жараёнида онлайн иштирок даражаси юқори бўлмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Самарқанд вилоятида уй хўжаликларининг қарийб ярми аҳолини онлайн рўйхатга олишдан ўтди. Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбирига вилоят статистика бошқармаси мутахассиси Фирдавс Шукуров маълум қилди.
Маълум қилинишича, аҳолини рўйхатга олишнинг олти куни давомида Самарқанд вилоятида уй хўжаликларининг 46,6 фоизи census.stat.uz портали орқали онлайн рўйхатдан ўтказилган.
Энг фаол кўрсаткич Қўшработ туманида қайд этилган — 83,4 фоиз. Шунингдек, Тойлоқ туманида бу кўрсаткич 63,7 фоиз, Пастдарғом туманида эса 61,4 фоизни ташкил этган.
Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларида эса онлайн рўйхатдан ўтиш суръатлари нисбатан паст бўлиб, мос равишда 33,9 ва 38,4 фоиз даражасида қайд этилган.
15 январь куни Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш
бошланди. У 45 кун давом этади. Дастлабки икки ҳафта — 31 январгача хоҳловчилар анкетани онлайн тарзда мустақил тўлдиришлари мумкин. 1−3 февраль кунлари интернет орқали рўйхатдан ўтган респондентлар рўйхати ва уларнинг уй манзиллари шакллантирилади. 4 февралдан 28 февралгача рўйхатга олувчилар уйма-уй юриб, планшетлардан фойдаланган ҳолда респондентларнинг сўзларидан варақаларни тўлдиришади.