Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Автомобиль ўғирлиги: норвегиялик аёл ёлланма аскар Украина бригадасидан шикоят қилди

© Соцсети Сандры ЭйриНорвежская наемница пожаловалась, что ВСУ украли у нее машину
Норвежская наемница пожаловалась, что ВСУ украли у нее машину - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2026
Oбуна бўлиш
Норвегиялик ёлланма аёл аскар Украина Қуролли кучларининг 157-механизациялашган бригадаси илгари қарзга олган автомобилни қайтаришдан бош тортаётганини маълум қилди
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Норвегиялик ёлланма аскар Сандра Эйра Украина Қуролли кучларининг 157-механизациялашган бригадаси илгари қарзга олган автомобилни қайтаришдан бош тортаётганидан шикоят қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Маълум қилинишича, ДХР Олий суди ўтган йил октябрь ойида Эйрани 2022 йил февралдан 2025 йил ёзигача Россия армиясига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этгани учун сиртдан 13 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарган.
"Кимдир нима қилишни биладими? Меҳрибонлигим туфайли автомобилни бўлинмага қарзга бердим. Кейинчалик бўлинма жиддий ларзага келди ва қўмондонлиги алмашди. Ҳозир эса машинамни қайтаришдан бош тортишяпти. Буни ўғрилик ҳам дейиш мумкин. Гап 157-механизациялашган бригада ҳақида кетмоқда", — деб ёзган Эйра ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, автомобиль 157-бригада номи билан эмас, балки унинг Киевдаги таниши номига рўйхатдан ўтказилган.
Ёлланма аёл ушбу ҳолатни "ўта ҳурматсиз, нопрофессионал ва аҳмоқона хатти-ҳаракат" деб атаб, обуначиларидан машинани қандай қилиб қайтариш мумкинлиги бўйича маслаҳат сўраган.
Украинские военные отказались от наступления из-за концерта - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Манба: Ярослава Руденко концерти сабаб Украина ҳарбийлари ҳужумдан бош тортди
Янгиликлар лентаси
0