"Метан заправка"лар фаолияти яна вақтинча чекланди

© Sputnik / Авенир ДебердеевЗима в Ташкенте
Зима в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.01.2026
Oбуна бўлиш
Совуқ об-ҳаво сабабли "метан заправкалар" фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилгани, шу чекловлар туфайли биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми оширилаётгани маълум қилинди
ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ҳаво ҳароратининг пасайиши туфайли айрим ҳудудларда қувурларда газ босимининг пасайиши сабаб автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари фаолиятига вақтинча чеклов киритилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, аҳоли хонадонлари, тиббиёт ва таълим муассасаларини табиий газ билан таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.
Жамоат транспорти ҳамда ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи транспорт воситалари газ билан чекловларсиз таъминланади.
Маълум қилинишича, чекловлар сабабли Ўзбекнефтгаз АЖ биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажмини талабга қараб етарли даражада оширади.
Шунингдек, хусусий автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмаслик, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотиш сўралди.
Автозаправочная станция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.01.2026
"Метан заправкалар" иш вақтига чекловлар киритилди: сабаблари очиқланди
Янгиликлар лентаси
0