Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

“Sputnik”да Ўзбекистон–Россия атом энергетикада кадр тайёрлаш ҳамкорлиги муҳокама қилинади

© Sputnik / Бахром ХатамовПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2026
Oбуна бўлиш
Экспертлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом энергетикаси учун кадрлар тайёрлашдаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилади
ТОШКЕНТ, 19 янв – Sputnik. Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида 20 январь куни, Тошкент вақти билан соат 13:00 да "Ўзбекистон ва Россия атом энергетикаси учун кадрлар тайёрлашда қандай ҳамкорлик қилмоқда" мавзусида Тошкент-Москва видеокўприги бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳридаги иштирокчилар:
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи Даврон ИСАНБЕКОВ;
- Миллий ядро тадқиқотлари университети (НИЯУ МИФИ) Тошкент филиали директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Зарина УЗАКОВА;
- НИЯУ МИФИ Тошкент филиалининг "Электр энергетикаси ва электротехника" йўналиши 4-босқич талабаси Муҳиддин УМИДОВ;
- НИЯУ МИФИ Тошкент филиали "Ядро физикаси ва технологиялари" йўналиши 4-босқич талабаси Муроджон ИЛХОМЖОНОВ.
Москвада:
- "Курчатов институти" илмий-тадқиқот маркази вице-президенти Александр БЛАГОВ.
2025 йил декабрь ойида НИЯУ МИФИ Тошкент филиалида атом энергетикаси ва ядро технологиялари бўйича илғор муҳандислик мактаби очилди, шунингдек, "Ўзатом" ва "Курчатов институти" илмий-тадқиқот маркази ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги битим имзоланди.
Экспертлар ҳамкорликнинг асосий йўналишлари - ядро тиббиёти, "яшил" технологиялар, қўшма лабораториялар ташкил этиш ва атом саноати учун мутахассислар тайёрлаш масалаларини муҳокама қиладилар.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Янгиликлар лентаси
0