Терма жамоанинг ЖЧдаги иштироки, Португалия, Колумбия ва Каннаваро: Денисов интервьюси

© UFA - Федерация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу
Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Виталий Денисов жаҳон чемпионати–2026да жамоанинг имкониятлари ва кучли рақиблар ҳақида фикр билдирди
ТОШКЕНТ, 19 янв — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчиси Виталий Денисов Ўзбекистон миллий терма жамоанинг 2026-йилги жаҳон чемпионати иштироки бўйича ўз фикрларини айтиб Матч ТВга интервью берди.
Қуйида интервью тўлиқ матни келтирилади.
Мухбир: Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида илк бор майдонга тушади. Жамоа мусобақага йўлланма олганида қандай ҳис-туйғуларга эга бўлдингиз?
Денисов: Табиийки, ғурурим жўш урарди. Йигитлар учун, ўз юрти учун бахт ва қувонч.
Мухбир: Яқинда терма жамоани Фабио Каннаваро қабул қилиб олди. У жамоага қандай асосий фазилатни олиб келиши мумкин?
Денисов: Биринчи навбатда, ўз тажрибангиз билан ўртоқлашиш, янгилик киритиш. Унинг терма жамоамиз билан ҳаммаси яхши бўлишини истардим.
Мухбир: Ўзбекистон гуруҳида Португалия, Колумбия ва учликдан бири Янги Каледония/ Конго ДР/Ямайка бўлади. Терма жамоанинг плей-оффга чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?
Денисов: Имкониятлар доим бор, фақат улардан фойдаланиш керак. Нима бўлганда ҳам, осон бўлмайди. Тушунарли, Португалия ва Колумбия ҳақида гапиришдан маъно йўқ - булар яхши ва кучли терма жамоалар ва улар билан бизга қийин бўлади. Ўзингизнинг кучли томонларингиздан фойдаланишингиз керак ва Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади. Албатта, мен терма жамоам гуруҳдан чиқишини хоҳлайман - минимал вазифани бажаради".
Денисов 38 ёшда, у Ўзбекистон терма жамоаси сафида 71 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.
В Вашингтоне состоялась жеребьевка группового этапа Чемпионата мира-2026. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.12.2025
ЖЧ-2026 га қуръа ташланди: Ўзбекистон “К” гуруҳида
Янгиликлар лентаси
0