Эрон урушга тортилмайди, лекин айбдорларни жазолайди - Хоманаий

© AP Photo / Vahid SalemiНациональный флаг Ирана над Тегераном.
Национальный флаг Ирана над Тегераном. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2026
Oбуна бўлиш
Тартибсизликлар қурбонлари сони 500дан 2 минггача бўлиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Эрон урушга тортилмайди, лекин мамлакат ичида ҳам, ташқарида ҳам тартибсизликлар учун жавобгарларни жазолашдан воз кечмайди, деб эълон қилди Эрон Олий раҳбари Али Хоманаий.
"Биз мамлакатни урушга тортмамиз... лекин мамлакат ичидаги жиноятчиларни жазосиз қолдирмаймиз. Ички жиноятчилардан ҳам баттарроқ халқаро жиноятчилардир. Биз уларни ҳам (жазосиз – таҳр.) қолдирмаймиз", деб ёзмоқда Олий раҳбарнинг расмий телеграм канали.
Олдинроқ Хоманаий тартибсизликлар вақтида мамлакатга етказилган зарар ва қурбонлар учун АҚШ президенти Дональд Трампни айблаган эди.

Россиянинг Эрондаги элчихонаси хабарига кўра, тартибсизликлар давомида Эронда 50дан ортиқ масжидга, 180та тез ёрдам машинасига ўт қўйилган.

Қурбонлар сони ҳозирча расман эълон қилинмаган. Дастлабки маълумотларга кўра улар 500дан 2 мингтагача бўлиши мумкин. Қурбонлар орасида камида 100 нафар ҳуқуқни сақлаш органлари ходимлари ҳам бор.
Госсекретарь США Марко Рубио, комментируя протесты в Иране, в ходе которых демонстранты забрасывают камнями силы безопасности и поджигают здания, банки, мечети и автомобили, заявил: - Sputnik Ўзбекистон
Эрондаги тартибсизликлар

2025 йил декабрь ойи охирида риалининг қадрсизланиши туфайли бошланган норозилик намойишларида, кейинчалик сиёсий тизимга қарши тартибсизликларга айланиб кетди.

8 январь куни Теҳрон ва бошқа шаҳарларда намойишчилар тез ёрдам машиналари ва шаҳар автобуслари, метро бекатлари, масжидлар, банклар ва дўконларни вайрон қилди. 100дан ортиқ полиция ходими қурбон бўлди.

Эрон раҳбарияти ушбу воқеаларнинг сиёсий томонга бурилишида Исроил ва АҚШни айблади.

Расмий манбааларга кўра, тартибсизликлар қурбонлари сони 500дан ошган, уларнинг аниқ сони тергов тугаганидан сўнг эълон қилинади.

Тартибсизликлар уюштиришда айбланиб уч минг киши қўлга олинган, уларнинг турар жойларидан қурол-аслаҳа топилган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0