ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Трамп маслаҳатчилар ва иттифоқчилар томонидан билдирилган хавотирлар туфайли Эронга қарши зарбаларни кейинга қолдирди, деб хабар қилмоқда Оқ уйга яқин манбааларга таяниб WSJ. 16 январь куни Саудия Арабистони, Қатар, Уммон ва Миср дипломатик каналлар орқали АҚШ президентини Эронга зарба бермасликка ундагани ҳақида хабар берилган эди. Шу билан бирга, бир қатор халқаро экспертлар Трампнинг вазиятни юмшатишга қаратилган баёнотлари алдаммчи тактика бўлиши мумкинлигигни хабар қилмоқда.Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя АҚШ раҳбариятининг Эронга нисбатан риторикасини танқид қилиб, уни ўта хавфли ва масъулиятсиз деб атади.Бир кун олдин, Оқ уй ҳеч қандай вариант истисно қилинмаслигини таъкидлаган эди. АҚШ минтақага USS Abraham Linkoln авиаташувчиси бошчилигидаги зарба бериш гуруҳини юбормоқда.
Вашингтон баёнотлари Эронни чалғитишга қаратилган алдамчи тактика бўлиши мумкин - эксперт.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Трамп маслаҳатчилар ва иттифоқчилар томонидан билдирилган хавотирлар туфайли Эронга қарши зарбаларни кейинга қолдирди, деб хабар қилмоқда Оқ уйга яқин манбааларга таяниб WSJ.
"АҚШ расмийлари ва Яқин Шарқдаги шериклар кенг кўламли бомбардимон қилиш, Эрон ҳукуматини ағдаришга олиб келмайди, аксинча унинг аҳолисини жипслаштириб, ҳуддудда кенгроқ можарога олиб келиши мумкин", деб ёзган эди нашр.
16 январь куни Саудия Арабистони, Қатар, Уммон ва Миср дипломатик каналлар орқали АҚШ президентини Эронга зарба бермасликка ундагани ҳақида хабар берилган эди.
Шу билан бирга, бир қатор халқаро экспертлар Трампнинг вазиятни юмшатишга қаратилган баёнотлари алдаммчи тактика бўлиши мумкинлигигни хабар қилмоқда.
Хусусан, туркиялик мутахассис Мете Сохтаоглу айтишига кўра, АҚШ президентининг кескинликни камайтириш ҳақидаги баёнотлари алдамчи тактика бўлиб, барқарорлик иллюзиясини яратиши мумкин, лекин бир вақтнинг ўзида ҳақиқий зарба беришга тайёргарлик параллель ва яширин равишда олиб борилмоқда.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя АҚШ раҳбариятининг Эронга нисбатан риторикасини танқид қилиб, уни ўта хавфли ва масъулиятсиз деб атади.
"Россия Федерацияси бугунги Хавфсизлик Кенгаши йиғилишига Эрондаги ички сиёсий вазият эмас, балки халқаро тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ва халқаро ҳуқуқни қўллаб-қувватлаш ваколати нуқтаи назаридан қараш кераклигига ишонади. Ҳозирги вазиятда ушбу норма ва тамойилларнинг бузилиши аниқ. Буларга АҚШ раҳбариятининг сўнгги кунлардаги ўта хавфли ва масъулиятсиз риторикаси киради", деди Небензя Эрондаги вазиятга бағишланган БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида.
Бир кун олдин, Оқ уй ҳеч қандай вариант истисно қилинмаслигини таъкидлаган эди. АҚШ минтақага USS Abraham Linkoln авиаташувчиси бошчилигидаги зарба бериш гуруҳини юбормоқда.
Эрондаги тартибсизликлар
2025 йил декабрь ойи охирида риалининг қадрсизланиши туфайли бошланган норозилик намойишларида, кейинчалик сиёсий тизимга қарши тартибсизликларга айланиб кетди.
8 январь куни Теҳрон ва бошқа шаҳарларда намойишчилар тез ёрдам машиналари ва шаҳар автобуслари, метро бекатлари, масжидлар, банклар ва дўконларни вайрон қилди. 100дан ортиқ полиция ходими қурбон бўлди.
Эрон раҳбарияти ушбу воқеаларнинг сиёсий томонга бурилишида Исроил ва АҚШни айблади.
Расмий манбааларга кўра, тартибсизликлар қурбонлари сони 500дан ошган, уларнинг аниқ сони тергов тугаганидан сўнг эълон қилинади.
Тартибсизликлар уюштиришда айбланиб уч минг киши қўлга олинган, уларнинг турар жойларидан қурол-аслаҳа топилган.