Тинчлик ўз-ўзидан келмайди, уни қуриш керак - Путин
10:53 16.01.2026 (янгиланди: 10:59 16.01.2026)

© POOL
Oбуна бўлиш
Россия президенти 15 январь куни 34 давлат элчиларидан ишонч ёрлиқарини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Россия президенти 15 январь куни 34 давлатнинг янги тайинланган элчиларидан ишонч ёрлиқарини қабул қилди.
Кремлда бўлиб ўтган маросимда Владимир Путиннинг асосий баёнотлари:
️Украинадаги можаро бўйича иложи борича тезроқ келишувга эришиш керак. Москва узоқ муддатли тинчлик тарафдори.
️Киев ва уни қўллаб-қувватловчи пойтахтлар ҳам бунга тайёр эмас, лекин биз бу эҳтиёж эртами-кечми тан олинишига умид қиламиз. Унгача Россия ўз мақсадларига изчил интилишда давом этади.
️Бежизга айтилмаган: тинчлик ўз-ўзидан келмайди - у қурилади. Ҳар куни. Тинчлик ҳаракат, масъулият ва онгли танловни талаб қилади.
️Бир мамлакат хавфсизлигини бошқалар ҳисобига таъминлаш мумкин эмас. Украина инқирози Россиянинг қонуний манфаатларини эътиборсиз қолдириш натижасида юзага келди.
️Москва глобал ишларда БМТнинг ролини кучайтириш тарафдори ва ушбу фикрни қўллаб-қувватлаганлар билан муносабатлар ўрнатади.
️Халқаро майдондаги вазият тобора ёмонлашиб бормоқда. Ўнлаб мамлакатлар бетартиблик ва қонунсизликдан азият чекмоқда. Кўп давлатлар ўзларини ҳимоя қилиш учун етарли ресурсларга эга эмас.
️Дипломатия, консенсус ёки муроса ўрнига - биз ўзини кучли ҳисоблаганларнинг ўз хоҳиш-иродасини бошқаларга ўтказишни жоиз деб билганларнинг монологини эшитаяпмиз.
️Россия мувозанатли сиёсий йўналишни давом эттиради ва кўп қутбли дунёга интилади.
️Москва Европа мамлакатлари билан мулоқотга қайтишга тайёр, бу уларнинг айби билан тўхтатилган эди. Вақт ўтиши билан мамлакатларимиз нормал ва конструктив мулоқотга қайтади деб ишонмоқчиман.
Сўз якунида Владимир Путин Россия барча давлатлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни қуришга тайёр эканини таъкидлади.