Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Қуролли кучлари бешта аҳоли пунктини озод қилди

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишОсвобожденный российскими войсками Красноармейск
Освобожденный российскими войсками Красноармейск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.01.2026
Oбуна бўлиш
Ўтган ҳафта давомида Россия Қуролли кучлари Комаровка, Закотное, Жовтневое, Белогорье ва Новобойковское аҳоли пунктларини озод қилди.
ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Махсус операция ҳудудида 10 январдан 16 январга қадар Россия Қуролли кучлари Суми вилоятида Комаровка, ДХРда Закотное ҳамда Запорожье вилоятида Жовтневое, Белогорье ва Новобойковское аҳоли пунктларини озод қилди.
Россия ҳудудидаги фуқаролик объектларига зарбаларга жавобан Украинага узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида олтита гуруҳли зарбалар берилди. Зарба натижасида Украина ҳарбий саноатини таъминловчи энергетика обеъктлари, транспорт ва порт инфратузилмаси ҳамда ҳарбий аэродромлар вайрон қилинди.
Ундан ташқари Украина Қуролли кучлари омборлари, узоқ масофали учувчисиз аппаратлар ишлаб чиқариш цехлари ҳамда хорижий ёлланма аскарлар турар жойлари йўқ қилинди.
“Шимол” қўшинлари гуруҳи Суми вилоятида Комаровка аҳоли пунктини озод қилди, душманнинг иккта ҳужумчи-десант бригадалари ҳамда ҳудудий мудофаа бригадаларига зарба берди. Харков йўналишида УҚКнинг учта механизациялашган бригадалари, ҳудудий мудофаа ва чегара қўшинлари отряди йўқ қилинди.
Ушбу йўналишларда душманнинг жами 1345 нафар ҳарбийлари сафдан чиқарилди (қурбон ва яраланган) 4та зирҳли жанговар машина, 10та дала артиллерия қуроли, 23та қурол яроғ омбори, 7та радар ва 92та автомобил йўқ қилинди.
“Ғарб” қўшинлар гуруҳи 1340 аскарини, танк, 16 зирҳли жанговар машинаси, 132 автомобил ва 6та дала артиллерия қуроали ҳамда 6та радиостанцини ва 26 та омборхонани йўқ қилди.
“Жануб” қўшинлар гуруҳи ДХРда Закотное аҳоли пунктини озод қилди. Жанглар натижасида душманнинг 1140 дан ортиқ аскари сафдан чиқарилди, икки танки, 42 та зирҳли машинаси, 105 та автомобили, 22 та тўпи, 8та радиостанцияси ва 18 та омоборхонаси йўқ қилинди.
“Марказ” кучлар гуруҳи ўтган ҳафта давомида ДХР ва Днепропетровск вилояти ҳудудида душманнинг 2835 дан ортиқ аскарини сафдан чиқарди. 3та танки, 30 та жанговар автомобили, 60 та автомобили, 8та тўпи ва иккита радарини йўқ қилди.
“Шарқ” кучлар гуруҳи Запорожье вилоятида Жовтневоеаҳоли пунктини озод қилди. Душманнинг 1665 дан ортиқ аскарис афдан чиқарилди. 30 та зирҳли машина, 74 та автомбил, 8 та тўп, 4та омборхона йўқ қилинди.
“Днепр” кучлар гуруҳи Запорожье вилоятидаги Белогорье ва Новобойковское аҳоли пунктларини озод қилди. Душманиннг 370 аскари сафдан чиқарилди, танк, 5та зирҳли машина 74 автомобил, 7та тўп, 8та радар ва 12та омборхона йўқ қилинди.
Жанговар дронлар ва артиллерия ёрдамида Россия бешта реактив ёппасига щт очиш тизимини йўқ қилди, жумладан АҚШда ишлаб чиқилган HIMARS ва Чехияда ишлаб чиқилган “Vampire”.
Ҳаво мудофаа кучлари томонидан 31та бошқариладиган авиабомба, 21та HIMARS снаряди ва учта зоқ масофали “Нептун” ракеталари ҳамда 1138 та учувчисиз аппаратлар уриб туширилди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан буён Украина Қуролли кучларининг 670та самолети, 283 та вертолети, 109 344 та учувчисиз аппаратлари, 645 та зенит-ракета мажмуалари, 27 154 танки, 1 642 та РСЗО машиналари, 32 613 дара артиллерия қуроллари, 51 993 ҳарбий автомобили йўқ қилинди.
Янгиликлар лентаси
0