Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Қозоғистон ЕОИИда экспорт товарлар келиб чиқишини назорат қилиш битимини ратификация қилди

© Sputnik / Vladislav VodnevЗдания парламента Казахстана в Астане
Здания парламента Казахстана в Астане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2026
Oбуна бўлиш
Янги келишув экспорт қилинаётган товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини аниқ тасдиқлашни назарда тутиб, реэкспортнинг “кулранг” схемаларига чек қўйишни мақсад қилади
ТОШКEНТ, 14 янв — Sputnik. Қозоғистон парламенти қуйи палатаси — Мажлис Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)дан ташқарига олиб чиқилаётган товарларнинг келиб чиқишини аниқлаш ва тасдиқлаш бўйича ягона қоидаларни белгилайдиган битимни ратификация қилди. Бу ҳақда Мажлис матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур битим 2023 йил 4 декабр куни Москвада имзоланган. Ҳужжат ЕОИИга аъзо давлатлар томонидан экспортда товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини тасдиқлашга оид ёндашувларни бир хиллаштириш ҳамда ягона назорат тартибини жорий этишга қаратилган.
Қайд этилишича, битимнинг амалга оширилиши Қозоғистон товарларини Иттифоққа аъзо бўлмаган давлатларга, айниқса, тақиқ ва чекловлар жорий этилган маҳсулотлар бўйича, ЕОИИга аъзо бошқа мамлакатлар ҳудудлари орқали олиб чиқишни назорат қилиш имконини беради.
Бу эса “кулранг реэкспорт” схемаларининг олдини олишга хизмат қилиши кутилмоқда.
ЕОИИга бешта давлат - Россия, Қозоғистон, Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон киради. Бирлашма ягона иқтисодий маконни шакллантириш ва давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш мақсадида ташкил этилган.
Официальный визит президента Владимира Путина в Монголию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.12.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Путин ЕОИИ ва Мўғулистон ўртасидаги савдо битимини ратификация қилди
Янгиликлар лентаси
0