Хорижликлар Ўзбекистон иқтисодиётининг қайси соҳаларига кўпроқ қизиқиш билдирмоқда?

Oбуна бўлиш
2026 йил 1 январь ҳолатига кўра, хорижий компаниялар Ўзбекистонда асосан савдо, саноат ва қурилиш соҳаларида фаолият юритмоқда
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналарнинг асосий қисми савдо соҳасига тўғри келади. Иккинчи ўринда саноат соҳаси қайд этилган.
Маълум қилинишича, жорий йил бошига келиб республикада хорижий инвестициялар иштирокидаги 18 164 та корхона фаолият юритмоқда. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 22,1 фоизга ошган.
Шунингдек, сўнгги беш йил давомида хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналарнинг умумий сони 1,9 баробарга кўпайган.
Батафсил маълумот Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0