https://sputniknews.uz/20260113/uzbekistan-pirotexnika-yangi-qonun-54780518.html
Айрим пиротехника воситаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишга рухсат берилади
Айрим пиротехника воситаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишга рухсат берилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қабул қилинган янги қонунга кўра пиротехника буюмлари I–V синфларга ажратилди. II–V синфлар тақиқланган, назорат кучайтирилди.
2026-01-13T18:51+0500
2026-01-13T18:51+0500
2026-01-14T11:24+0500
ўзбекистон
жамият
пиротехника
миллий гвардия
хавфсизлик
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1033/14/10331464_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_23384c7575183c9f4d833f405d3d68b6.jpg
ТОШКEНТ, 13 янв — Sputnik. Пиротехника буюмлари уларнинг хавфлилик зонаси, шу жумладан атрофдаги фазонинг зарарланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда хавфлиликнинг I–V синфларига бўлинади. Мазкур тартиб янги қабул қилинган "Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида"ги Қонунда белгиланган.Қонунга мувофиқ, пиротехник таркибнинг ёниши (портлаши) натижасида оптик, акустик, электр ва бошқа визуал эффектларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган қурилмалар пиротехника буюмлари ҳисобланади.Ўзбекистонда хавфлиликнинг II–V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташиш, жўнатиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.Пиротехника буюмларининг муомаласи устидан давлат назорати Миллий гвардия, ички ишлар органлари ҳамда божхона органлари томонидан амалга оширилади.
https://sputniknews.uz/20260102/shveytsariyada-fojia-qurbonlari-54605225.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1033/14/10331464_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_7bfeb7cd71966120626555a33fd43cfb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
пиротехника қонуни, пиротехника буюмлари, фейерверк ўзбекистон, салют тақиқ, хавфлилик синфлари i–v, миллий гвардия назорати, ички ишлар, божхона назорати
пиротехника қонуни, пиротехника буюмлари, фейерверк ўзбекистон, салют тақиқ, хавфлилик синфлари i–v, миллий гвардия назорати, ички ишлар, божхона назорати
Айрим пиротехника воситаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишга рухсат берилади
18:51 13.01.2026 (янгиланди: 11:24 14.01.2026) Ўзбекистонда пиротехника буюмлари хавфлилик даражасига қараб I–V синфларга ажратилди. Фақат хавфлиликнинг I синфига кирувчи пиротехника буюмларидан фойдаланишга рухсат берилади
ТОШКEНТ, 13 янв — Sputnik. Пиротехника буюмлари уларнинг хавфлилик зонаси, шу жумладан атрофдаги фазонинг зарарланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда хавфлиликнинг I–V синфларига бўлинади. Мазкур тартиб янги қабул қилинган "Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида"ги
Қонунда белгиланган.
Қонунга мувофиқ, пиротехник таркибнинг ёниши (портлаши) натижасида оптик, акустик, электр ва бошқа визуал эффектларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган қурилмалар пиротехника буюмлари ҳисобланади.
Ўзбекистонда хавфлиликнинг I синфига кирувчи пиротехника буюмларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсат берилади.
Ўзбекистонда хавфлиликнинг II–V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, ташиш, жўнатиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.
Пиротехника буюмларининг муомаласи устидан давлат назорати Миллий гвардия, ички ишлар органлари ҳамда божхона органлари томонидан амалга оширилади.