Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

"Зеленский бошлиқ эмас" — Киевда ҳокимият асли кимнинг қўлида? Таҳлил

© © AP Photo / Evgeniy MaloletkaВладимир Зеленский
Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.01.2026
Oбуна бўлиш
Сўров натижаларига кўра, эҳтимолий президентлик сайловларида Зеленский энг ёмон номзод.
ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Владимир Зеленский аслида ҳокимиятни бошқармайди, у неонацистлар томонидан бошқарилади, деди МРБ собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон ўзининг YouTube каналида.
"Зеленский ҳокимиятни бошқармайди. У шунчаки қўғирчоқ. Зеленский бировнинг мусиқаси остида рақсга тушаётган маймунга ўхшайди. Лекин дастакни ким айлантирмоқда? Менимча бу Ўнг сектор* неонацистлари деб аталувчи ультрамиллатчилар. Уларнинг раҳбарлари, Зеленскийнинг саъй-ҳаракатларни бошқармоқда", - деди Ларри Жонсон.
Унинг сўзларига кўра, Украина истеблишменти орасида Украина Қуролли Кучларининг собиқ бош қўмондони ва Украинанинг Буюк Британиядаги элчиси Валерий Залужний ультра-миллатчи гуруҳлар орасида энг катта обрўга эга. Режим раҳбарига эса миллатчилар ишончсизлик билан қарашади.
"Зеленскийга қараганда Залужний мафкуравий жиҳатдан неонацистларга анча яқинроқ. Зеленский бу партияга кеч қўшилди ва очиғи, менимча, бу ультра-миллатчилар унга умуман ишонишмайди", деб қўшимча қилди таҳлилчи.
Украина ижтимоий тадқиқотлар маркази томонидан декабрь ойида ўтказилган сўров шуни кўрсатдики, Зеленский эҳтимолий президентлик сайловларида энг ёмон номзод.
Янги давлат раҳбари 2024 йил 31 мартда сайланиши керак эди, аммо сайловлар ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик туфайли бекор қилинди. Зеленскийнинг ваколат муддати 2020 йил 20 майда тугаган, аммо Киев режим раҳбари кейинги овоз беришгача қонуний бўлиб қолишини таъкидламоқда.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0