“Мусодара товарлар” сохта каналлари: ИИВ фирибгарлар қўлга олинганини маълум қилди

© Пресс-служба МВДВ Узбекистане раскрыта группа мошенников, действовавших от имени Таможенного комитета
В Узбекистане раскрыта группа мошенников, действовавших от имени Таможенного комитета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.01.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда Telegram ва Instagram* орқали божхона номидан фирибгарлик қилган жиноий гуруҳ фош этилди. 60 нафар фуқаро жабрланган, зарар 117 млн сўмни ташкил этган
ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Telegram ва Instagram* ижтимоий тармоқларида Давлат божхона қўмитаси номидан сохта канал ва гуруҳлар очиб, фуқароларни алдаб келган жиноий гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Андижон вилоятида яшовчи 22–25 ёшли беш нафар шахс ижтимоий тармоқларда “Мусодара товарлар” ва “Оптом склад” номлари остида канал ва гуруҳлар ташкил этган. Улар “Божхона қўмитаси админи”, “Ишонч сиз билан” каби ўнга яқин сохта аккаунтлар орқали ўзларини гўёки божхона тизими ходимлари сифатида таништирган.
Жиноий гуруҳ аъзолари маиший техника, музлаткич ва телевизорлар, иситиш қозонлари, ошхона ва болалар мебеллари, турли гаджетлар, жумладан "iPhone"ларнинг сўнгги моделларини жуда арзон нархларда таклиф қилган.
Шунингдек, аслида мавжуд бўлмаган мотоскутерларни етказиб беришни ваъда қилган. Тўловлар эса ўзгалар номига расмийлаштирилган банк карталари орқали қабул қилинган.
Натижада 60 нафар фуқаронинг ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан жами 117 миллион сўм пул маблағлари ўзлаштирилган. Маҳсулот талаб қилган ёки қайта алоқага чиққан жабрланувчилар ижтимоий тармоқларда “қора рўйхат”га киритилиб, жавобсиз қолдирилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда етказилган моддий зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.
* Meta (Instagram ижтимоий тармоғи) фаолияти Россияда экстремистик фаолият сифатида тақиқланган.
Мобильная фотография - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2025
Telegram-бот, наркотиклар ва миллионлаб доллар: ИИВ жиноий гуруҳни фош қилди
Янгиликлар лентаси
0