https://sputniknews.uz/20260106/ulush-qurilish-ozgarishlar-qonun-loyiha-54659465.html
Кўп қаватли уйларни ҳиссадорлик асосида қуриш тартибида ўзгаришлар кутилмоқда — лойиҳа
Кўп қаватли уйларни ҳиссадорлик асосида қуриш тартибида ўзгаришлар кутилмоқда — лойиҳа
Sputnik Ўзбекистон
Улуш киритиш асосида қурилиш соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Ҳужжат улушдорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, девелоперлар фаолиятини қатъийлаштириш ва бозорда шаффофликни оширишни кўзда тутади.
2026-01-06T15:31+0500
2026-01-06T15:31+0500
2026-01-06T16:58+0500
қурилиш
кўп квартирали уйлар
жамият
ўзбекистон
янги қонун
кўчмас мулк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/13/20967552_215:461:2809:1920_1920x0_80_0_0_072d21f9edb23270ada38562fee987e8.jpg
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Кўп квартирали уйлар ва кўчмас мулкни улуш киритиш асосида қуриш соҳасини тартибга солишга қаратилган янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.1 июлдан кучга кириши режа қилинаётган ушбу ҳужжат улушдорлар ҳуқуқларини кучайтириш ҳамда қурилиш бозорида шаффофликни оширишни мақсад қилган.Аввал улушли қурилиш ягона ҳуқуқий механизмсиз тартибга солинар эди. Хусусан:Бу эса айрим ҳолларда узоқ йилларга чўзилган қурилишлар, молиявий фирибгарлик ҳолатлари ва ижтимоий кескинликка сабаб бўлган.Шунингдек, қурувчилар (девелоперлар) учун қатъий талаблар жорий этилади. Энди улушли қурилиш билан фақат:Бу механизм улушдорларнинг маблағларини ҳимоя қилишга қаратилган.Соҳада махсус ваколатли орган, муаммоли объектларнинг ягона реестри; очиқ маълумотлар тизими жорий этилади.Улушдорлар девелопер, лойиҳа ҳужжатлари ва рухсатномалар ҳақида олдиндан очиқ ахборот олиш имконига эга бўлади.Бундан ташқари, қонун лойиҳаси улушли қурилиш шартномаларининг мазмуни, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлик чораларини аниқ белгилаб беради. Бу эса суд низолари сонини камайтиришга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20260101/birinchi-yanvardan-nimalar-54592936.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/13/20967552_234:0:2907:2005_1920x0_80_0_0_8c8078b6649b157cccdd4f530db21051.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
улушли қурилиш, улушдор, девелопер, кўп квартирали уйлар, кўчмас мулк, эскроу ҳисобварақ, қурилиш бозори, улушдорлар ҳуқуқлари, давлат назорати, махсус ваколатли орган, реестр, очиқ маълумотлар, уй-жой қурилиши, қонун лойиҳаси, ўзбекистон қонунчилиги
улушли қурилиш, улушдор, девелопер, кўп квартирали уйлар, кўчмас мулк, эскроу ҳисобварақ, қурилиш бозори, улушдорлар ҳуқуқлари, давлат назорати, махсус ваколатли орган, реестр, очиқ маълумотлар, уй-жой қурилиши, қонун лойиҳаси, ўзбекистон қонунчилиги
Кўп қаватли уйларни ҳиссадорлик асосида қуриш тартибида ўзгаришлар кутилмоқда — лойиҳа
15:31 06.01.2026 (янгиланди: 16:58 06.01.2026) Ўзбекистонда улушли қурилишни тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси тақдим этилди. Эскроу ҳисобварақлар, муоммали объектлар реестри ва қатъий назорат жорий этилади
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Кўп квартирали уйлар ва кўчмас мулкни улуш киритиш асосида қуриш соҳасини тартибга солишга қаратилган янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси
учун жойлаштирилди.
1 июлдан кучга кириши режа қилинаётган ушбу ҳужжат улушдорлар ҳуқуқларини кучайтириш ҳамда қурилиш бозорида шаффофликни оширишни мақсад қилган.
Аввал улушли қурилиш ягона ҳуқуқий механизмсиз тартибга солинар эди. Хусусан:
махсус қонун мавжуд эмас эди;
девелоперлар улушдор маблағларини эркин тасарруф этарди;
эскроу ҳисобварақлар мажбурий талаб сифатида қўлланилмасди;
қурилиш кечикиши ёки объект тугалланмаслиги ҳолатларида улушдорлар етарлича ҳимояланмаган.
Бу эса айрим ҳолларда узоқ йилларга чўзилган қурилишлар, молиявий фирибгарлик ҳолатлари ва ижтимоий кескинликка сабаб бўлган.
Қонун лойиҳасида илк бор улушли қурилиш тушунчаси аниқ белгилаб қўйилмоқда, бу ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этишга хизмат қилади.
Шунингдек, қурувчилар (девелоперлар) учун қатъий талаблар жорий этилади. Энди улушли қурилиш билан фақат:
молиявий барқарорлиги тасдиқланган;
махсус реестрга киритилган
девелоперлар шуғулланиши мумкин бўлади.
Қонун лойиҳасига мувофиқ, улушдор маблағлари тўғридан-тўғри девелоперга берилмайди, балки эскроу ҳисобварақлар орқали жамланади. Пуллар қурилиш тугалланиб, уй фойдаланишга топширилмагунча банкда сақланади. Фақат белгиланган шартлар бажарилгандан сўнг маблағ девелоперга ўтказилади.
Бу механизм улушдорларнинг маблағларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Соҳада махсус ваколатли орган, муаммоли объектларнинг ягона реестри; очиқ маълумотлар тизими жорий этилади.
Улушдорлар девелопер, лойиҳа ҳужжатлари ва рухсатномалар ҳақида олдиндан очиқ ахборот олиш имконига эга бўлади.
Бундан ташқари, қонун лойиҳаси улушли қурилиш шартномаларининг мазмуни, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда жавобгарлик чораларини аниқ белгилаб беради. Бу эса суд низолари сонини камайтиришга хизмат қилади.