Палов индекси: бир килограмм ўзбек таоми неча пулга тушади?

Oбуна бўлиш
Паловга ишлатиладиган маҳсулотлар нархлари асосида 2025 йил декабрь ҳолатига бир килограмм паловнинг ҳудудлар кесимида қиймати ҳисоблаб чиқилди
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида бир килограмм палов нархи декабрь ойида 97,7 минг сўмдан 115,5 минг сўмгача бўлган. Таққослаш учун: октябрь ойида — 100,1 минг сўмдан 119,4 минг сўмгача.
Бир килограмм палов тайёрлаш учун ҳисобланган масаллиқлар: 0,3 л кунгабоқар ёғи, 300 г пиёз, 700 г мол гўшти, 1 кг сабзи, 1 кг гуруч (лазер), 100 г нўхат, 10 г зира, 20 г ош тузи.
Декабрь ойи якунларига кўра, энг қиммат палов Тошкентда, энг арзон палов эса Қорақалпоғистонда қайд этилган.
Республика ҳудудларида бир килограмм паловнинг нархи ҳақида батафсил маълумот - Спутник Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0