Рубль 2025 йилда долларга нисбатан энг кўп қадри ошган валютага айланди

© Александр ДемьянчукРубли и доллары
Рубли и доллары - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.01.2026
Oбуна бўлиш
Россия Марказий банки хабарига кўра 2025 йилда долларнинг расмий курси 23,45 рублга пасайган.
ТОШКЕНТ, 2 янв — Sputnik. Ўтган йили рубль долларга нисбатан энг қимматлашган валюта бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости очиқ биржа маълумотларига асосланиб.
Ҳисоб-китобларга кўра, Россия рубли 2025 йил декабрида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан +31%мустаҳкамланган.
Иккинчи ўринни швед кронаси (+19,9 %), учинчи ўринни Венгрия форинти (19,4%) эгаллади. Колумбия песоси (+18,9%) ва Чехия кронаси (+17,2%) ҳам кучли бешликка кирган.
2025 йилда долларга нисбатан энг кўп арзонлашган валюталар эса - Аргентина песоси (-29%), турк лираси (-18,3%) ва Ливия динори (-9,2 %), Шри-Ланка рупияси (-5,5%), Непал ва Ҳиндистон рупияси (-5%) ва бошқалар бўлди.
Россия банки маълумотларига кўра, 2025 йил учун долларнинг расмий курси 23,45 рублга пасайган. Йил давомидаги энг юқори кўрсаткичга 15 январда 103,44 рубль, энг паст кўрсаткич эса 6 декабрда 76,09 рублга етди. Бир евро эса — 15 январда 106,25 рублни, 19 мартда эса 87,57 рублни ташкил қилди.
Иқтисодий ривожланиш вазирлиги раҳбари Максим Решетников RTга берган интервьюсида таъкидлаганидек, жорий кучли рубль курси нисбатан юқори фоиз ставкалари шароитида талаб ва таклифнинг реал мувозанатини акс эттиради. Унинг қўшимча қилишича, келаси йил валюта курси ҳам "август ва сентябрь ойларида кутганимиздан ҳам кучлироқ бўлади".
Янгиликлар лентаси
0