УҚКнинг Херсон вилоятидаги меҳмонхонага ҳужуми: 20 нафардан зиёд киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Виктория Виатрис / Медиабанкка ўтишСотрудники скорой помощи, иллюстративное фото
Сотрудники скорой помощи, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.01.2026
Oбуна бўлиш
Россия Тергов қўмитаси ҳолат юзасидан теракт тўғрисида жиноий иш очди.
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг (УҚК) янги йил тунида Херсон вилоятидаги меҳмонхона ва кафега дронлар ёрдамида уюштирган ҳужуми оқибатида 20 нафардан зиёд киши қурбон бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқармаси хабар қилди, дея ёзади РИА Новости.
“Учувчисиз учиш қурилмаларининг тунги зарбаси чоғида 24 киши ҳалок бўлди, 29 киши жароҳатланди, улардан беш нафари болалардир”, - дейилади хабарда.
Жабрланганларни Херсон вилояти ва Қримдаги касалхоналарга юборилган.
Содир бўлган ҳодиса ҳақида бугун эрталаб вилоят губернатори Владимир Сальдо маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, украиналик жангарилар “одамларни атайлаб ёндирган”: улар учта дрондан фойланишди, улардан бири – ёнувчи аралашма билан. Зарба разведкачи дрон ишидан кейиш амалга оширилган. Ёнғин эрталабга яқин бартараф этилган.

“Янги йил тунидаги ваҳшийлашган украиналик миллатчиларнинг қонли жинояти: Херсон вилоятидаги тинч аҳолига берилган зарба. Ўнлаб ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар. Қайғу ва дардимизни изҳор этиш учун тил ожиз”, - дея ҳамдардлик билдирди Қрим раҳбари Сергей Аксёнов.

Россия Тергов қўмитаси ҳолат юзасидан теракт тўғрисида жиноий иш очди. Терговчилар жиноят тафсилотлари ва унга алоқадорларни аниқламоқда.
Янгиликлар лентаси
0