Байрамга туҳфа: 100 нафар тозалик посбони фарзандларининг контракти тўлаб берилди

© Агентством по управлению отходами и развитию циркулярной экономикиОплачены контрактные взносы за обучение детей 100 работников санитарной сферы
Оплачены контрактные взносы за обучение детей 100 работников санитарной сферы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2025
Oбуна бўлиш
“Табиат уйғунлиги ҳимоячилари” танлов ғолиблари фарзандларининг умумий қиймати 916 млн 718 минг сўм контракт тўловлари қоплаб берилди.
ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Маҳаллалар, кўчаларни тоза-озода ва обод сақловчи республика бўйича жами 100 нафар “Табиат уйғунлиги ҳимоячилари” фарзандларининг умумий қиймати 916 млн 718 минг сўм миқдоридаги контракт тўловлари қоплаб берилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, “Табиат уйғунлиги ҳимоячиси” танловида санитар тозалаш корхоналарининг чиқиндиларни юклаш, ташиш, жойлаштириш ва саралаш ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалаш ишлари билан шуғулланувчи кўп йиллар давомида меҳнат қилган ходимлари қатнашишди.
Танловда қатнашиш учун жами 182 та ариза келиб тушган. Махсус комиссия уларни шаффоф ва адолатли кўриб чиққан ва баҳолаган.
“100 нафар муносиби саралаб олинди. Янги йил байрами арафасида ғолибларнинг давлат олий таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларига агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан контракт тўловлари тўлаб берилди”, - дейилган хабарда.
Санитар тозалаш корхоналари ҳамда ободонлаштириш бошқармаларининг тозалик посбонларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Табиат уйғунлиги ҳимоячиси” танлови ўтказилиши ҳукуматнинг тегишли қарорида белгиланган.
Сум, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.12.2025
Талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди
Янгиликлар лентаси
0