"Шахсият дарчаси": янги бадиий кўргазма очилди

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Рассомлар Хуршед Халилов ва Исомиддин Эшонқуловнинг лойиҳаси ташқи олам ва ички олам ўртасидаги мулоқот орқали ўз тақдирини ўзи белгилаш мавзусини очиб беради.
"Илҳом" театри кўргазмалар залида рассомлар Хуршид Халилов ва Исомиддин Эшонқуловнинг "Шахсият дарчаси" лойиҳаси тақдим этилди. Экспозиция икки хил бадиий тил ва икки хил йўналишни — ташқи дунё ҳамда ички оламга саёҳатни бирлаштириб, томошабинни замонавий инсон қиёфаси қандай шаклланиши ҳақида мушоҳада юритишга чорлайди.
Хуршид Халиловнинг асарлари фазо ва нур уйғунлигига асосланган. Унинг рангтасвири шакл, сукунат ва ҳаракатнинг нозик психологик тажрибасига таянади. Халилов ижодидаги меъморий тузилмалар ва ранг текисликлари ички изланиш, нафас ва онгли мавжудлик метафорасига айланади. Бу ерда нур шунчаки визуал элемент эмас, балки онг ҳолати ва маънавий йўлни ифодаловчи мустақил тилдир.
Исомиддин Эшонқулов эса, аксинча, инсон онгининг туб-тубига кириб боришни таклиф этади. Унинг сюрреалистик композициялари рамзлар, маданий кодлар ва ҳиссий қатламларга бой. Рассом хотира, тасаввур, мифология ва инсоният мавжудлигининг фалсафий саволлари тўқнашадиган "ички манзара"ларни яратади. Унинг визуал тили кўп қатламли, драматик ва ички тарангликка тўла.
© Sputnik
Выставка Окно идентичности - совместный проект художников Хуршеда Халилова и Исомиддина Эшонкулова - Sputnik Ўзбекистон
1/13
© Sputnik
Выставка Окно идентичности - совместный проект художников Хуршеда Халилова и Исомиддина Эшонкулова - Sputnik Ўзбекистон
2/13
© Sputnik / Бахром Хатамов
Выставка Окно идентичности - совместный проект художников Хуршеда Халилова и Исомиддина Эшонкулова - Sputnik Ўзбекистон
3/13
© Sputnik

Рассом Исомиддин Эшонқулов ишлари

Рассом Исомиддин Эшонқулов ишлари - Sputnik Ўзбекистон
4/13

Рассом Исомиддин Эшонқулов ишлари

© Sputnik / Бахром Хатамов
Выставка Окно идентичности - совместный проект художников Хуршеда Халилова и Исомиддина Эшонкулова - Sputnik Ўзбекистон
5/13
© Sputnik / Бахром Хатамов

Рассом Хуршед Халилов

Рассом Хуршед Халилов - Sputnik Ўзбекистон
6/13

Рассом Хуршед Халилов

© Sputnik / Бахром Хатамов
Выставка Окно идентичности - совместный проект художников Хуршеда Халилова и Исомиддина Эшонкулова - Sputnik Ўзбекистон
7/13
© Sputnik / Бахром Хатамов
Выставка Окно идентичности - совместный проект художников Хуршеда Халилова и Исомиддина Эшонкулова - Sputnik Ўзбекистон
8/13
© Sputnik / Бахром Хатамов

Рассом Исомиддин Эшонқулов

Рассом Исомиддин Эшонқулов - Sputnik Ўзбекистон
9/13

Рассом Исомиддин Эшонқулов

© Sputnik / Бахром Хатамов
Выставка Окно идентичности - совместный проект художников Хуршеда Халилова и Исомиддина Эшонкулова - Sputnik Ўзбекистон
10/13
© Sputnik

Рассом Хуршед Халилов ишлари

Рассом Хуршед Халилов ишлари - Sputnik Ўзбекистон
11/13

Рассом Хуршед Халилов ишлари

© Sputnik
Выставка Окно идентичности - совместный проект художников Хуршеда Халилова и Исомиддина Эшонкулова - Sputnik Ўзбекистон
12/13
© Sputnik / Бахром Хатамов
Выставка Окно идентичности - совместный проект художников Хуршеда Халилова и Исомиддина Эшонкулова - Sputnik Ўзбекистон
13/13

"Шахсият дарчаси" — бу тугалланган таъриф эмас, балки ташқи олам нури ва ички дунё қарама-қаршилигида туғиладиган, доимий ўзгариб турувчи жонли шаклдир", — дейди замонавий санъат маскани "Bonum Factum" галереяси асосчиси ва директори Шаҳноза Каримбабаева.

Кўргазма номи — "Шахсият дарчаси" лойиҳанинг асосий маъносини очиб беради. Бу ташқи ва ички олам кесишган нуқта, мулоқот майдонидир. Бу ерда инсон ўзлигини англаш жараёнининг фаол иштирокчисига айланади. Шахсият дарчаси (ўзлик) бу ерда қатъий тушунча эмас, балки нигоҳ ва контекстга қараб ўзгарувчи жонли шакл сифатида намоён бўлади.
Кўргазма "Илҳом" театри кўргазмалар залида 19 январга қадар давом этади.
Янгиликлар лентаси
0