Ўзбекистон — россия сайёҳлари учун Янги йил таътилларида энг оммабоп йўналишлар қаторида

© Sputnik / Рамиз БахтияровТуристы в Самарканде
Туристы в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.12.2025
Oбуна бўлиш
Россиялик сайёҳлар визасиз ва тўғридан-тўғри авиапарвозлар мавжуд бўлган мамлакатларга кўпроқ қизиқиш билдирмоқда. Буни меҳмонхоналарни бронь қилиш хизматлари маълумотлари тасдиқламоқда
ТОШКEНТ, 28 дек — Sputnik. Россияликлар Янги йил таътилларида энг кўп Таиланд, Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)га саёҳат қилишни режалаштирмоқда. Яқин хориж йўналишларидан эса Беларусь ва Ўзбекистон энг оммабоп манзиллар қаторига кирди. Бу ҳақда Островок онлайн бронь хизмати РИА Новостига маълум қилди.
Компания 26 декабрдан 11 январгача бўлган даврда хорижий меҳмонхона ва апартаментларни бронь қилиш бўйича маълумотларни таҳлил қилди.
Янги йил байрами учун буюртмалар сони бўйича етакчи давлатлар қуйидагилар бўлди: Беларусь, Таиланд, Туркия, Ўзбекистон, БАА, Грузия, Қозоғистон, Абхазия, Арманистон ва Хитой.
"Островок" маълумотларига кўра, россиялик сайёҳлар ҳали ҳам визасиз ва тўғридан-тўғри авиапарвозлар мавжуд бўлган йўналишларни афзал кўришмоқда.
Энг тез ўсиш Осиё йўналишларида қайд этилди. Жумладан:
Вьетнамга бўлган талаб — 2,5 бараварга,
Хитойга — деярли 2 бараварга ошган.
Шунингдек, Ҳиндистон (68%), Таиланд (36%) ва Индонезия (12%) ҳам ижобий ўсишни кўрсатган.
Яқин Шарқ йўналишларига қизиқиш ҳам юқори бўлиб қолмоқда. Миср ва БААда бронь қилишлар 2 бараварга, Туркияда эса 66 фоизга ошган.
МДҲ ва қўшни мамлакатлар орасида эса Қозоғистон энг тез ўсишни қайд этди — бу йўналиш бўйича броньлар ўтган йилга нисбатан 2,5 бараварга кўпайган.
Туристы в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.12.2025
Туризм ҳажми 4,4 млрд долларга етди — россиялик сайёҳлар сони 1 миллионга яқинлашмоқда
Янгиликлар лентаси
0