Тўрт минг километр йўл “автобан”га айлантирилади

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишАвтомагистраль
Автомагистраль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.12.2025
Oбуна бўлиш
ЎЗбекистонда автомобиль йўллари сифатини яхшилаш бўйича беш йиллик дастур амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Тўрт минг километр йўл “автобан”га айлантирилади. Бу ҳақида Транспорт вазирлиги хабар қилмоқда.

Хусусан, Андижон билан Қўнғиротни, Тошкент билан Термизни, Самарқанд билан Шаҳрисабзни, Олот билан Сариосиёни боғлайдиган, узунлиги 4 минг километр магистраль йўллар халқаро талабларга мос "автобан"ларга айлантирилади”, - дейилади хабарда.
Ундан ташқари Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Андижон, Тошкент – Бўстонлиқ, Пунғон – Наманган ва Қарши – Шаҳрисабз йўналишида юқори тезликда ҳаракатланишга мўлжалланган 800 километр йўллар қурилади.
2026 йилнинг ўзида Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё ҳудудидан ўтган умумий фойдаланишдаги 300 километр йўлларда реконструкция ишлари якунланади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Парламентга мурожаатида автомобиль йўлларини ривожлантириш мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ўсиши учун стратегик аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Ундан ташқари давлат раҳбарийўллари сифатини ошириш, Республика транзит салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш ва ҳудудларнинг транспорт боғлиқлигини яхшилашга қаратилган беш йиллик дастур амалга оширилишини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0