Савдо, туризм ва аграр соҳада ҳамкорлик: Ўзбекистон ва Вьетнам баённома имзолади

© Министерство инвестиций, промышленности и торговлиСостоялось заседание узбекско-вьетнамской Межправкомиссии
Состоялось заседание узбекско-вьетнамской Межправкомиссии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2025
Oбуна бўлиш
Баённома икки мамлакат ўртасидаги савдо, транспорт, туризм ва аграр соҳаларда қўшма лойиҳа ҳамда ташаббусларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни қамраб олади.
ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Ханой шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамда илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 8-йиғилишида баённома имзоланди.
Таъкидланишича, мазкур ҳужжат муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишга қаратилган келишилган чора-тадбирлар мажмуасини ўз ичига олади.
Йиғилиш Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ўринбосари Ильзат Касимов ҳамда Вьетнам саноат ва савдо вазири ўринбосари Фан Тхи Тханг ҳамраислигида ўтказилди.
Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.
Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, таълим ҳамда туризм соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ходжаев и Мантуров подписали дорожную карту по укреплению межрегионального сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.12.2025
Ходжаев ва Мантуров минтақалараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш “йўл харитаси”ни имзолади
Янгиликлар лентаси
0