Топ-5: Ўзбекистонга энг кўп қайси давлатлардан сайёҳлар келган?

Oбуна бўлиш
Маълумотларга кўра, январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонга туристлар асосан қўшни мамлакатлар ҳамда Россиядан ташриф буюрган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида 10,7 миллион нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,5 миллион нафарга ёки 47,4 фоизга ошган.
Ташриф буюрувчи мамлакатлар бўйича топ-5 рўйхатга Россия, шунингдек, қўшни Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Афғонистон кирган.
Батафсил — Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0