Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина 2026 йилда АҚШдан рекорд даражада кам ҳарбий ёрдам олади

© AP Photo / Eduardo MunozПрезидент Украины Владимир Зеленский беседует с ранеными украинскими солдатами во время посещения университетской больницы Стейтен-Айленда в Нью-Йорке 18 сентября 2023 года.
Президент Украины Владимир Зеленский беседует с ранеными украинскими солдатами во время посещения университетской больницы Стейтен-Айленда в Нью-Йорке 18 сентября 2023 года. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.12.2025
Oбуна бўлиш
АҚШ мудофаа бюджети ва Давлат департаменти ҳужжатларига кўра, Украинага ёрдам сифатида ажратиладиган маблағлар ҳажми кескин қисқарган.
ТОШКЕНТ, 25 дек – Sputnik. Украина 2026 йилда АҚШдан 2022 йил бошидан буён энг кам миқдорда ҳарбий ёрдам олади. Бу ҳақда АҚШ ҳукумати ҳужжатларига таянган ҳолда РИА Новости хабар берди.
Тасдиқланган АҚШнинг 2026 молия йили мудофаа бюджетига мувофиқ, Киев USAI (Ukraine Security Assistance Initiative) дастури доирасида атиги 400 миллион доллар олади. Шу миқдор 2027 йил учун ҳам режалаштирилган.
Бу — сўнгги йилларда Украина учун ажратилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Қайд этилишича, ёрдам ҳажмининг кескин камайиши Дональд Трамп маъмурияти позицияси билан боғлиқ.
Трамп бир неча бор АҚШ Украинага тўғридан-тўғри бюджет маблағлари ажратмаслигини, аксинча, НАТО ҳамкорларига қуролни тўлиқ нархда сотиш орқали ёрдам кўрсатилаётганини айтган.
Илгариги йиллар билан таққослаш:
2024 йил апрель: Конгресс USAI доирасида 14 миллиард доллар ажратган;
2025 йил: Пентагон маълумотларига кўра, Украинага 5,5 миллиард доллардан ортиқ қурол-яроғ етказиб берилган.
АҚШ Давлат департаменти ҳамда бош инспектор ҳисоботларига кўра, 2022–2025 йилларнинг учинчи чорагигача бўлган даврда Вашингтон Украинага қарийб 128 миллиард доллар ёрдам ажратган, шундан:
70 млрд доллар — қурол-яроғ;
54 млрд доллар — бюджетни қўллаб-қувватлаш;
4 млрд доллар — гуманитар ёрдам.
Бундан ташқари, 2024 йил декабрь ойида Жаҳон банки орқали 20 миллиард долларлик кредит ажратилган.
Умуман олганда, АҚШ Конгресси Украина ва у билан боғлиқ дастурларга 187 миллиард доллардан ортиқ маблағ тасдиқлаган.
Москва фикрига кўра, Украинага қурол-яроғ етказиб бериш можарони тартибга солиш жараёнига халақит қилади, НАТО давлатларини тўғридан-тўғри тўқнашувга жалб этади ва "олов билан ўйнаш" деб баҳоланади. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса Украина учун мўлжалланган ҳар қандай қуролланган юк Россия учун қонуний нишон ҳисобланишини таъкидлади. Кремль Ғарб давлатлари томонидан Украинага қурол-яроғ етказиб берилиши музокара жараёнига ёрдам бермаслиги, аксинча, вазиятга салбий таъсир кўрсатишини маълум қилади.
Владимир Зеленский покидает Белый дом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
АҚШ ёрдами камайди, Европа ёрдамга қодир эмас — Украинада молия ва инсон танқислиги
Янгиликлар лентаси
0