Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қандай ўзгарди?

Oбуна бўлиш
2025 йил январь–ноябрда Ўзбекистонда ташқи савдо фаоллиги ошган бўлса-да, импорт устунлиги сабаб савдо баланси манфий шаклланди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 72,8 миллиард долларга етди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 13,02 миллиард долларга ёки 21,8 фоизга ошган.
Шу даврда экспорт ҳажми 30,9 млрд долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 26,2 фоизга ўсган. Импорт эса 41,9 миллиард долларни ташкил этиб, 18,7 фоизга кўпайган.
Натижада ҳисобот даврида ташқи савдо баланси қарийиб 11 млрд доллар миқдорида манфий сальдо билан шаклланган.
Батафсил - Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0