Ўзбекистон ёш шахматчилари Жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллади

© Федерация шахмат УзбекистанаЮношеская сборная Узбекистана по шахматам заняла первое место на чемпионате мира
Юношеская сборная Узбекистана по шахматам заняла первое место на чемпионате мира - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.12.2025
Oбуна бўлиш
Анталияда ўтган шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишларидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 12 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. 16–21 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида 9–17 ёш тоифаларида ўтказилган шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақада Ўзбекистон вакиллари жами 12 та медаль — 5 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронзани қўлга киритди. Чемпионатда 33 та давлатдан 314 нафар шахматчи иштирок этган бўлиб, Ўзбекистон терма жамоаси 36 нафар вакил билан қатнашди.
Жаҳон чемпионати совриндорлари:
Омонов Асроржон — 17 ёшгача, рапид, олтин медаль
Бегмуратов Ҳумоюн — 15 ёшгача, рапид, олтин медаль; блиц, бронза медаль
Олимова Руқия — 15 ёшгача, рапид, олтин медаль
Халилова Мадинабону — 17 ёшгача, рапид, кумуш медаль; блиц, олтин медаль
Комилжонова Лазизабону — 13 ёшгача, блиц, олтин медаль
Ботиралиев Абдимажид — 13 ёшгача, рапид, кумуш медаль
Ҳикматхонова Моҳинур — 13 ёшгача, блиц, бронза медаль
Ҳуснитдинова Ҳуснорахон — 11 ёшгача, блиц, бронза медаль
Абдуҳакимов Акбарали — 17 ёшгача, блиц, бронза медаль
Неъматиллахонов Нурмуҳаммад — 9 ёшгача, рапид, бронза медаль
Иккинчи ўрин мусобақа мезбони Туркия терма жамоасига (8 та медаль) насиб этган бўлса, кучли учликни ФИДЕ жамоаси 6 та медаль билан якунлади.
Джавохир Синдаров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.11.2025
Шахматчи Жавоҳир Синдаровга фахрий унвон ва 3 хонали хонадон берилди
Янгиликлар лентаси
0