Ўзбекистон президенти “Марказий Осиё + Япония” бизнес форумида иштирок этди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял участие в первом саммите Диалога "Центральная Азия + Япония".
Шавкат Мирзиёев принял участие в первом саммите Диалога Центральная Азия + Япония. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.12.2025
Oбуна бўлиш
Форумда Япониянинг йирик компаниялари иштирокида қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдим этилди.
ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё + Япония” саммити доирасида кўп томонлама бизнес форумида иштирок этди.
Форумда Марказий Осиё ва Япония ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, минтақага Япония инвестициялари ва илғор технологияларини жалб қилиш, саноат кооперациясини кенгайтириш, ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Япониянинг йирик компаниялари иштирокида қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдим этилди.

Хусусан, “Sumitomo”, “Chubu Electric Power”, “Shikoku Electric Power” компаниялари томонидан JBIC ва NEXI кўмагида Ўзбекистонда иккита қуёш электр станциясини қуриш, “Toyota Susho” иштирокида АT инфратузилмасини модернизация қилиш, “Sojitz” компанияси томонидан кўп тармоқли тиббиёт марказини ташкил этиш, шунингдек, “JOGMEC” иштирокида янги ўта муҳим минерал конларини ўзлаштириш каби Ўзбекистон – Япония инвестиция ташаббуслари шулар жумласидан.
Давлат раҳбарлари ҳузурида тегишли лойиҳалар бўйича ҳужжатлар алмашилди.
Тадбирда Япония Бош вазири, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон ва Туркманистон президентлари ҳам қатнашдилар.
Янгиликлар лентаси
0