Қозоғистон Сенати ЛГБТ* тарғиботини чеклашга қаратилган қонунни маъқуллади

© Sputnik / Vladislav VodnevЗдания парламента Казахстана в Астане
Здания парламента Казахстана в Астане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.12.2025
Oбуна бўлиш
ЛГБТ* тарғиботини чеклаш болаларни зарарли контентдан ҳимоя қилишга қаратилгани таъкидланиб, бундай чоралар "18+" чекловлари орқали амалга оширилиши билдирилди.
ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Қозоғистонда ЛГБТ* тарғиботини чеклашга қаратилган қонун лойиҳаси Сенат томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.
Қозоғистон Адлия вазирлигининг таъкидлашича, халқаро ҳуқуқ нормалари давлатларга миллий хавфсизлик манфаатларидан келиб чиққан ҳолда фикр билдириш эркинлигини чеклаш имконини беради.
Шу билан бирга, Қозоғистон ҳукумати ушбу ҳаракатни тўлиқ тақиқлашни режалаштираётгани йўқ. Мамлакат маданият ва ахборот вазири ўринбосари Евгений Кочетовнинг таъкидлашича, гап болаларни бундай контентдан ҳимоя қилиш ҳақида бормоқда.
Унинг сўзларига кўра, қонун қабул қилинган тақдирда, ушбу мавзудаги контент фильмлар ва бошқа медиа маҳсулотларда "18+" белгиси билан чекланади.

"Ушбу тузатишлар кучга киргач, ушбу контент 18+ билан белгиланади. Яъни бундай саҳналар сақланадиган жойда у 18 ёшдан катталар билан чекланади", — деди Кочетов.

Вазир ўринбосари, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги баҳсли мазмундаги материаллар ноқонуний контент мавжудлиги бўйича экспертизадан ўтказилишини билдирди.

"Гап фақат жамоатчилик томонидан ижобий баҳоланган бу мафкурани фарзандларимизга сингдиришни тақиқлаш ҳақида кетмоқда", — деди у.

Таъкидлаш жоизки, бундай тақиқ Россияда ҳам жорий қилинган бўлиб, у ерда ЛГБТ* ҳаракати экстремистик деб эълон қилинган.
* Эслатиб ўтамиз, ЛГБТ ҳаракати Россияда экстремистик деб топилган ва тақиқланган.
Украинский пленный: Сторонников ЛГБТ* мобилизация в ВСУ не затрагивает - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
ЛГБТ* вакиллари сафарбарликдан озод қилинган — украиналик асир
Янгиликлар лентаси
0