Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Анонс: “Sputnik”да уруш йилларида Ўзбекистон санъат марказига айлангани муҳокама қилинади

© SputnikПресс-центр Sputnik Узбекистан
Пресс-центр Sputnik Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2025
Oбуна бўлиш
“Sputnik”да бўлиб ўтадиган видеокўприкда Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистоннинг санъат ва маданият марказига айлангани муҳокама қилинади
ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. 18 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 13:00 да Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Тошкент — Ғалабанинг маданий замини: Улуғ Ватан уруши йилларида Ўзбекистон қандай қилиб санъат уйига айланди” мавзусида Тошкент–Москва видеокўприги бўлиб ўтади.
Тошкент шаҳридаги иштирокчилар:
тарих фани ўқитувчиси, педагог, публицист, тарих фанлари номзоди Василий Костецкий;
тарихчи, Тошкент диний семинариясининг тарих фанлари кафедраси мудири Юрий Флигин.
Москвадан:
санъатшунослик фанлари доктори, Давлат Третьяков галереяси катта илмий ходими Игорь Смeкалов.
Мутахассислар Иккинчи жаҳон уруши йилларида санъат ва маданиятнинг жамиятни маънавий қўллаб-қувватлаш ҳамда бирлаштиришдаги муҳим роли ҳақида фикр алмашадилар. Шунингдек, Тошкентнинг эвакуация қилинган санъаткорларни қабул қилган, ўзбек анъаналари билан уйғунликда рус маданиятини сақлаш ва ривожлантиришга хизмат қилган уруш даврининг йирик маданий марказларидан бири сифатидаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилади.
Қатнашчилар уруш йилларида Тошкентда ижод қилган санъаткорлар, мусиқачилар, ёзувчилар ва рассомларнинг ватанпарварлик руҳини шакллантиришга қўшган ҳиссаси, шунингдек, ушбу маданий мероснинг бугунги тарихий ва ижтимоий онг учун аҳамияти ҳақида сўз юритадилар.
Иштирок этиш учун журналистлар таклиф этилади. Батафсил маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун:
Телефон: +998 97 190 71 78
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери: Алишер Акимбаев
Янгиликлар лентаси
0