Мирзиёев Корея делегациясини қабул қилди: нодир металлар ва рақамлаштириш муҳокама қилинди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял делегацию Национальной Ассамблеи Республики Корея
Шавкат Мирзиёев принял делегацию Национальной Ассамблеи Республики Корея - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.12.2025
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси делегацияси билан учрашувда икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Корея Республикаси ва МО давлатлари парламентлари раҳбарларининг учинчи учрашувида иштирок этиш учун келган Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси Спикери У Вон Шик бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шерикликни, жумладан, парламентлараро ҳамкорлик орқали янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Инфратузилмани ривожлантириш, транспорт ва логистика, нодир металлар ҳамда ўта муҳим хомашёни қайта ишлаш, шунингдек, қонун ижодкорлиги фаолиятини рақамлаштириш ва давлат бошқарувида илғор ечимларни жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш қўллаб-қувватланди.
Парламентлараро ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқиш, парламентлардаги “дўстлик гуруҳлари” фаолиятини жонлантириш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, бўлажак олий даражадаги тадбирлар, жумладан, “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммити доирасидаги учрашувлар кун тартибини пухта тайёрлаш зарурлиги қайд этилди.
Принята Совместная декларация заседания глав парламентов государств ЦА и Кореи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.12.2025
МО ва Корея парламентлари Қўшма декларация қабул қилди — асосий йўналишлар
Янгиликлар лентаси
0