“Шўрсув” дала-ўқув майдонида артиллерия машқлари ўтказилди
11:57 13.12.2025 (янгиланди: 12:00 13.12.2025)

© МинОбороны Узбекистана
Oбуна бўлиш
Полигонда разведка ва замонавий технологиялардан фойдаланиш, учувчисиз учиш аппаратларидан ҳимояланиш бўйича амалий кўникмалар ҳам такомиллаштирилди.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. "Шўрсув" дала-ўқув майдонида кенг кўламли лагерь йиғини ўтказилди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
Машғулотларда Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг артиллерия, умумқўшин ва махсус бўлинмалари иштирок этди.
Машғулотларда Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг артиллерия, умумқўшин ва махсус бўлинмалари иштирок этди.
Мазкур лагерь йиғинида артиллерия бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш, реал шароитда тезкор ҳаракат қилиш ва замонавий жанг талаблари асосида фаолият юритиш қобилиятини мустаҳкамлаш машқ қилинди.

Учения на полигоне "Шўрсув"
© МинОбороны Узбекистана
Шунингдек, бўлинмалар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, жанговар шайликни ошириш, нишонларни аниқлаш ва ўт очишни бошқариш, разведка ҳамда замонавий технологиялардан фойдаланиш бўйича амалий кўникмалар янада такомиллаштирилди.
Ундан ташқари йиғинда учувчисиз аппаратларидан ҳимояланиш, маънавий-жанговар тайёргарлик ва жисмоний чидамлиликни ошириш бўйича машғулотлар олиб борилди.
Ҳарбий хизматчилар ҳар бир машқни реал жанг шароитига яқинлаштирилган вазиятда бажариб, ўзларининг касбий маҳоратларини янада оширишди, дейилади хабарда.