ЕИ Россия активларини чексиз музлатди — бу қандай оқибатларга олиб келади?

© Sputnik / Владимир АстапковичФлаг ЕС у здания представительства Европейского Союза в Москве.
Флаг ЕС у здания представительства Европейского Союза в Москве. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.12.2025
Oбуна бўлиш
Европа Иттифоқи Россия суверен активларини номаълум муддатга музлатишга қарор қилди. 18-19 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган саммитда уларни мусодара қилиш бўйича келишувга эришиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Кремль ушбу ҳаракатларни "улкан фирибгарлик" деб атади. Думаси ЕИ ушбу қарори билан муҳим чегарадан ўтганини ва Россия кескин чоралар кўришини маълум қилди.
ЕИ Кенгаши санкциялар остидаги Россия активларини номаълум муддатга музлатиш тўғрисида қарор қабул қилди, деб эълон қилди ЕИ дипломатия раҳбари Кая Каллас.
"Европа Иттифоқи Россия активларини номаълум муддатга музлатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Москва Киевга етказилган зарар учун тўлиқ компенсация тўламагунча, 210 миллиард еврогача бўлган Россия активлари Европа Иттифоқида қолишини кафолатлайди", деб таъкидлади у.
Европа Кенгаши президенти Антóнио Кошта ҳам “Х” тармоғида шунга ўхшаш баёнот берди. У 23 октябрь куни бўлиб ўтган саммитда "Европа Иттифоқи раҳбарлари Россия активларини можаро тугагунга қадар ва "етказилган зарар тўлиқ қопланмагунча" музлатиш кераклигини эълон қилганини маълум қилди.
Эътиборлиси, ЕИ Кенгаши Россиянинг музлатилган активларини нафақат Украинадаги можаро тугагунга қадар, балки "Европа Иттифоқида иқтисодий вазият ёмонлашиш хавфи бартараф бўлмагунича" озод қилишни тақиқлади.
Бундан ташқари, Европа Иттифоқи веб-сайтида чоп этилган баёнотда маблағларни музлатишдан чиқариш тартиби кўрсатилмаган.
Reuters агентлигининг таъкидлашича, ушбу чора активларни музлатиш муддатини ҳар олти ойда узайтириш заруратини бекор қилади. Хусусан Венгрия ва Словакия томонидан блокировка қилиш хавфини, деб таъкидлайди нашр.
Европа Иттифоқи етакчилари 18-19 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган саммитда маблағларни мусодара қилиш бўйича ижобий қарор қабул қилишни режалаштирмоқда. "Акс ҳолда бу Украина учун ҳалокатли сигнал" бўлади, деб ёзмоқда Reuters.

Бельгия фикридан қайтди

Бельгия, Болгария, Италия ва Малта билан биргаликда Россия активларини узоқ муддатли музлатиш учун овоз берди. Маблағларнинг катта қисми - 210 миллиард евродан 185 миллиард евро - Бельгиянинг Euroclear депозитарийсида сақланмоқда.
Бундан ташқари, Бельгия музлатилган Россия активларини мусодара қилишга розилик бериш шарти сифатида Европа Иттифоқи мамлакатларидан “мустақил” ва “автоном” кафолатларни талаб қилди. Хусусан, Брюссел Москва билан инвестиция шартномаларини бекор қилишни ва потенциал суд харажатларини қоплашни талаб қилмоқда.
Бельгия илгари Россия активларини мусодара қилишга очиқчасига қарши чиққан. Хусусан, декабрь ойибошида Германия канцлери Фридрих Мерц ва Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляен Бельгия бош вазири Барт Де Веверни Украина фойдасига мусодара қилишга рози бўлишга кўндира олмадилар. Кейинчалик бош вазир мусодара қилишни ўғирлик билан таққослади. Бироқ, бир кун олдин бош вазир ўринбосари Винсент Ван Петегҳем "бир кун келиб" музлатилган Россия активларидан "фойдаланиш керак бўлишини" айтди.
8 декабрь куни Euroclear бош директори Валери Урбаин Германиянинг Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасига берган интервьюсида Украинага кредит бериш учун Россия активларини мусодара қилиш молиявий барқарорликка таҳдид солиши ҳақида огоҳлантирди. Агар глобал инвесторлар ўз пуллари энди Европада хавфсиз эмас деган таассуротда қолсалар, бу инвестиция мақсадига зарар етказади, деб таъкидлади у.

АҚШ нима дейди?

The Financial Times газетаси ёзишича, америкаликлар тинчлик режаси ҳақида келишиб олинмагунча Европа Иттифоқини Россия активлари билан боғлиқ ҳар қандай чоралар кўришдан қайтаришга ҳаракат қилишган.

Олдинроқ, Молия университетининг сиёсий фанлар кафедраси профессори Александр Шатилов РБК телеканалида Европада музлатилган Россия активларидан фойдаланиш имконияти кўп жиҳатдан Трампнинг позициясига боғлиқлиги ҳақидаги фикрни билдирган эди.
"Агар Трамп бу вазиятни ўзгартира олмаса, Украинадаги тинчлик ва Россия ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар, айниқса Россия ва бутун Европа ўртасидаги муносабатлар учун ўта оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган қарорлар қабул қилиниши мумкин", деди у.
Европа Иттифоқининг Россия активларини доимий равишда музлатиш тўғрисидаги қарори АҚШ тинчлик режасига тўсқинлик қилмайди, деди сиёсатшунос Синелников-Оришак РБК радиосида. Унинг фикрича, бу маблағлар охир-оқибат Донбассни қайта тиклаш учун ишлатилиши мумкин.
The Washington Post нашри Украинани қайта тиклашни молиялаштириш, бошқа нарсалар қатори, Россиянинг Европадаги музлатилган активларидан фойдаланишни ўз ичига олади, деб ёзган эди.

Россия бунга қандай жавоб беради?

Олдинроқ Кремль, Россия активлар мусодара қилинган тақдирда, бу - "мамлакатлар, юридик шахслар ва жисмоний шахслар учун жиддий оқибатларга олиб келади", деб огоҳлантирган эди. Президент Владимир Путиннинг айтишича, Россия расмийлари жавоб чоралари пакетини ишлаб чиқмоқда.

Марказий банк томонидан ташкил этилган “С” турдаги ҳисоб варақалари ана шундай чоралардан бири бўлиши мумкин. У ерда дўстона бўлмаган мамлакатлар резидентларига ўтказилган маблағлар жамланади. Зарурат туғилганда уларни олиб чиқишга мораторий жорий қилиниши мумкин.

12 декабрь куни Россия Марказий банки Москва арбитраж судида Euroclearга қарши Россия активларини ноқонуний музлатиш натижасида етказилган зарарни қоплашни талаб қилиб даъво аризаси билан мурожаат қилди. Регулятор шунингдек, Европа Комиссиясининг Россия активларидан рухсатсиз фойдаланиш бўйича барча "тўғридан-тўғри ёки билвосита" ҳаракатларига қарши барча чораларни қўллашга ваъда берди.
"Биз олтин ва валюта захираларимизни, шу жумладан Марказий банкни ҳимоя қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз. Чунки ноқонуний мусодара қилиш биз учун мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас", деб таъкидлади Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак RТга берган интервьюсида.
Давлат Думасининг Халқаро ишлар қўмитаси раҳбари Леонид Слуцкий Европа Иттифоқининг қарори евронинг глобал заҳира валютаси сифатидаги мавқеига жиддий путур етказиши мумкинлигини таъкидлади.
"Европа Иттифоқининг Россия активларини музлатиш тўғрисидаги қарори амалда уларнинг мусодара қилинишини маъқуллайди <…> Бу ҳал қилувчи нуқтадан ўтиб кетмоқда, ундан кейин Россия томонидан қатор жавоб чоралари кўрилади",- деди Слуцкий.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова ўз навбатида Европа Иттифоқининг қарорига битта сўз билан – “фирибгарлар” деб жавоб берди.
Ашхободда 12 декабрь куни бўлиб ўтган Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдоған билан учрашувида ҳам ушбу мавзу муҳокама қилинган эди. Президентлар "Европанинг улкан фирибгарлик истаги Бреттон-Вудс тизимининг қулашига олиб келиши мумкин” деган хулосага рози бўлдилар.
Янгиликлар лентаси
0